Maska

Maska


Кун мақоллари: - Онангни отангга маскасиз кўрсатма! - Бошингга қилич келса ҳам маска тақ! - Келинни келганда кўр, маскасини ечганда кўр! - Дўст маска сўраганингда билинади! - Нонни катта тишласанг ҳам маскани тақмай юрма! - Маска билан обод юзинг, гар бўлса у вайрона ҳам! - Бир товуққа ҳам маска керак, ҳам антисептик, деганларидек... - Маскага ишонма, маскасиз юрма! - Бугунги маскани эртага тақма - Масканг халол бўлса, кўчада тақ! - Маскангни яширсанг, истимаси ошкор қилади! - Маскаси бўлмаса ҳам аптекачининг боласи гапирсин. - Оғзи қийшиқ бўлса ҳам маскаси бор гапирсин!(кўринмайди-да😂) - Масканинг йиртиги хам маска.... - Эр хотиннинг уруши, Дока масканинг куриши.... - Маска сотсанг кушнингга сот, у билан узинг гаплашасан.... - Маскаси йук маскаси эскига кулади..... - Йигит кишига 40 маска ҳам оз - Эл оғзига маска тутиб бўлмайди - Маскаси борнинг маскаси йўқ билан нима иши бор? - Маскани ердан топсанг ҳам тақиб ол - Маскалар бор, маскаларнинг нақшидир, Маскалар бор, микроб ундан яхшидир! - Юзта маскасиз дўстдан битта маскали душман афзал! - Маскасизга иш буюр, орқасидан ўзинг юр! - Олтин олма, маска ол, маска олтин эмасми? - Маскасиз шоҳ бўлгунча, маскали гадо бўлгин! - Маскасиз аразласа соғлигига зарар - Маска билан топганинг - қанду асал тотганинг - Маскасиз бирни енгар, маскали мингни! - Сасийдиган оғизга маска баҳона - Карантиндан кейин маскани ... тақ! 😊 - Маскасиз қиз эрга ёлчимас - Маскали, сенга гапираман, маскасиз, сен эшит!

Report Page