Маркетинг

Маркетинг

#изоҳ


Бозорда пулдор харидорни кўрдингиз, олдига бориб: "Менинг маҳсулотим бозордаги энг зўр мол!” – дейсиз. Бу тўғридан тўғри маркетинг.

 

Сиз дўконингизда доимий мижозлар даврасида турибсиз, шунда пулдор харидорни кўрасиз. Доимий мижозларингиздан бири уни олдига бориб, “Унинг маҳсулоти бозордаги энг зўр моллардан” дейди. Бу реклама.

 

Сизга дўстингиз пулдор харидорнинг телефон рақамини берди. Сиз унга телефон қилиб, “Сизнинг маҳсулотингиз бозордаги энг зўр мол” эканлигини тушунтирасиз. Бу телефон орқали маркетинг.

  

Бозорда пулдор харидорни кўриб қолдингиз. Молингизни кўз-кўз қилиб ёнига борасиз, унга бир пиёла чой узатасиз. “Бир кўрингчи”-деб, бехосдан молингизни уни қўлига тутқазган бўласиз, ва сўнг, “Менинг маҳсулотим бозордаги энг зўр мол”-деб, айтасиз. Бу жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш(PR).

  

Бозорда пулдор харидорни кўриб қолдингиз, у сизнинг олдингизга келиб: “Эшитишимча сизнинг молингиз бозордаги энг зўр мол экан” – дейди. Бу таниқли бренд.

 

Сиз бозорга ўзингиздаги ишонч билан келасиз, ахир сизнинг маҳсулотингиз энг зўр моллардан. Аммо ҳамма харидорларни қандайдир майда олиб-сотарлар олиб кетиб бўлган. Бу БОЗОР!!!

Report Page