Марафон

Марафон


Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан ходимлар  ўртасида югуриш марафони ташкил этилди.

 Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш ташаббус  лойиҳаси доирасида амалга оширилган ушбу спорт марафони вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб этиш, югуриш орқали танани чиниқтириб боришни таъминлаш, ходимлар ўртасида спорт-соғломлаштириш тадбирларини оммалаштириш мақсадида ташкиллаштирилди.


Марафонда эрта тонгдан иштирокчилар Бухоро халқаро аэропорти биноси олдида жамланишди. Старт ва финиш чизиғи ҳам айнан шу ерда белгиланган эди. Унда 50 нафар офицер ҳамда 150дан ортиқ 1-алоҳида батальон сержант ва сафдорлари,  жами 200 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этишди.  Рўйхатдан ўтган марафончилар  учун югуриш масофаси  5 километр этиб белгиланди.

Тадбир ишторокчиларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ҳафтанинг ҳар шанба куни Қўриқлаш бошқармасида “Марафон” куни этиб белгиланди

Фаррух Қиличев,

вилоят қўриқлаш бошқармаси матбуот гуруҳи инспектори


Report Page