“Ўзбекистон ёшлари – жиноятчиликка қарши!”

“Ўзбекистон ёшлари – жиноятчиликка қарши!”

Азиз Илхамович

Жорий йилнинг 30 март куни Тошкент шаҳри, Олмазор туманида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Олмазор туман маҳаллий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Миллий гвардия ҳарбий-техник институти, Олмазор туман ҳокимлиги ҳамда бир қатор идора ва ташкилотлари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ёшлари – жиноятчиликка қарши!” шиори остидаги оммавий югириш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан мақсад жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш.

Оммавий югуриш мусобақаси 5300 метрни ташкил қилиб унда Олмазор туманидаги таълим муассасалари 32 та мактаб, 16 та коллеж ва академик лицейлар, 4 та олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ҳамда 58 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар жами 1710 нафар ёшлар оммавий югуриш мусобақасида фаол иштирок этдилар.

Оммавий югуриш мусобақаси иштирокчилдари Олмазор тумани Азимов кўчасидан старт олиб, Шифокорлар, Қамарнисо, Мухбир, Университет кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб Тошкент шаҳар Ёшлар Маркази биносида финишга етиб келдилар.

Оммавий югуриш мусобақасида ёшлар 3 та ёш тоифаси бўйча иштирок этдилар: 15-18, 18-21, 21-30. Мусобақа якунида 3 та ёш ҳамда қиз болалар ва ўғил болалар тоифалари бўйича 1-, 2-, 3-ўринларни қўлга киритдилар. Ғолиблар ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Оммавий югуриш мусобақаси финиш чизиғида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан турли хил ҳарбий техника воситалари тақдимотлари, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмалари чиқишлари ташкил қилинди. 


Report Page