Лл...

Лл...

Ооово

Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармасида 1 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони Р.Ж.... ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклаб, нутқ сўзлади.

«Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида нишонланаётган ушбу байрам Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари қалбида бир умрга ўчмас из қолдирадиган бўлди. Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ Қўриқлаш хизмати ходимлари Миллий гвардия Қўмондони буйруғи билан навбатдаги "ПОЛКОВНИК" махсус унвони билан тақдирланди.

Шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги тадбирларда фаоллик кўрсатиб, мустақил Ватанимиз тинчлиги йўлида ўзининг фидокорона хизматлари билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган 112 нафар ҳарбий хизматчи ва қўриқлаш ходимлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг III даражали "Намунали хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланиб, самимий муборакбод этилди.

Миллий гвардия Ватанимизнинг ҳақиқий қудрат манбаи десак, асло хато бўлмайди. Она заминимиз тинчлиги, равнақи йўлида фидоийлик кўрсатаётган ҳарбий хизматчиларнинг меҳнатлари ана шундай юксак эътироф ва мукофотларга лойиқ аслида. Бу эса ўз навбатида ҳар бир ота-она қалбига фаҳр ва ғурур туйғуларини бағишлайди. Тадбир сўнгида ана шундай ота-оналарга рахматлар айтилиб, ташаккурномалар топширилди.


Report Page