Liverpul

Liverpul

@Liverpul_Net
Манчестер Юнайтед» мухлиси Клоппдан мағлубиятга учрашни сўради
Шанба,  22 Феврал

«Манчестер Юнайтед» клубининг 10 ёшли мухлиси Дараг Курлей «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппга хат ёзиб, мағлубиятга учрашни сўради.

«Ливерпуль» жуда кўп ўйинларда ғалаба қозонмоқда. Aгар яна 9та ўйинда зафар қучса, унда инглиз футболидаги энг яхши мағлубиятсиз серияни қайд этади. «Манчестер Юнайтед» мухлиси бўлиш эса жуда ачинарли. Кейинги сафар «Ливерпуль» ўйнаганида илтимос, ютқазиб беришларига имкон яратинг. Умид қиламанки, кейинги сафар жамоангиз ғалаба қозона олмайди», - деб ёзди Дараг.

Mактубни ўқиган Клопп ёш мухлисга жавоб хатини йўллади.

«Aфсуски, ҳозирча мен талабингизни қондира олмайман. Сиз |«Ливерпуль»нинг ютқазишини истасайсиз. Менинг вазифам эса жамоанинг ғалаба қозониши учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилиш. Чунки дунёда буни хоҳлаётган миллионлаб одамлар бор. Шунинг учун уларнинг кўнглини чўктириб қўйишни истамайман. Биз ўтмишда жуда кўп ўйинларда ютқаздик ва келажакда ҳам ғалаба қозонишимизга ҳеч ким кафолат бермайди, чунки бу футбол», - деб ёзди Клопп.

Бу мавсумда «Ливерпуль» АПЛ доирасида 26 ўйинда майдонга тушиб, 25тасида ғалаба қозонган ва 1та ўйинда дуранг қайд этган.

Report Page