Liverpul

Liverpul

@Liverpul_Net

Жеррард «Ливерпуль»ни бошқаришга тайёр эмас

Якшанба, 23 Феврал

«Ливерпуль» афсонаси Стивен Жеррард «Энфилд»га бош мураббий сифатида қайтишга тайёр эмаслигини айтди.

Мутахассис ҳозирги кунда «Глазго Рейнжерс» клубига устозлик қилмоқда.

«Одамлар мени Клоппга ўринбосар сифатида кўрмоқда, буни тушунаман. Кўп йиллар давомида «Ливерпуль»га сардорлик қилдим ва кўпчилик мухлислар мени клубга қайтишимни истамоқдалар.

Бунинг учун етарли даражада яхши мутахассис бўлишим керак. «Ливерпуль»га тажрибали бўлиб қайтишни истардим. Клубда ишлашга тайёрманми? Ҳозирча йўқ», - деб Жеррард сўзларини келтирмоқда Goal.

Report Page