#Live

#Live


Ишончли вакил нутқи ниҳоясига етганидан сўнг фикр ва мулоҳазаларга навбат берилди. Кекса педагог, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатгаан ёшлар мураббийси” Луқмон Бадалов сўзга чиқиб,номзод тўғрисида ўз фикрларини айтиб ўтди.   Педагог сифатида ўтган беш йил давомида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб ўтди. Хусусан, мактабгача таълим муассасаси соҳасига қаратилган эътибор сабаб, болаларнинг шинам ва кўп сонли муассасаларда таълим олиш имконияти яратилганини айтиб, шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатининг ортгани, ўрта махсус касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларнинг қайтганини билдириб ўтди. Шу билан бир қаторда, ҳозирда таълим бериш учун яратилган имкониятлар ва уларга жавобан педагогларнинг ҳам билимларини оширишга катта эътибор қаратилганини билдирди. Луқмон Бадалов ўз сўзида мажбурий меҳнатга чек қўйилганлиги, ўқитувчиларнинг давомий тарзда аттестациядан ўтказилиши ва шунга яраша маош олиши, умуан, ҳар бир ислоҳот замирида инсон манфаати устун эканлилигига алоҳида эътибор қаратди.


https://t.me/uzlidepbuxoro

Report Page