LG профессионаллар ва геймерлар учун яратилган мониторлар сериясининг 2020 йилги моделларини тақдим этади

LG профессионаллар ва геймерлар учун яратилган мониторлар сериясининг 2020 йилги моделларини тақдим этади


Беқиёс қулайлик ва самарадорлик учун янги Ergo дизайн; 1 мс (GTG) таъсирли янги IPS-дисплейлар 4K ўлчамли ўйинларда ажойиб хусусиятларни намойиш этади.

CES® 2020 кўргазмасида намойиш этилган LG Electronics Ultra янги авлод мониторлари қойилмақом дизайн ва энг яхши хусусиятлари туфайли фойдаланиш жараёнида таассуротингизни янада яхшилашга хизмат қилади. Премиум тоифадаги мониторлар сегментида инновация етакчилари бўлган 2020 йилнинг LG UltraFine™, UltraGear™ ва UltraWide™ моделлари CES Innovation Award маросимида мукофотларга сазовор бўлди.

LG UltraFine Ergo 2020 дисплейи

CES Innovation Awards мукофотига лойиқ топилган 32-дюймли UltraFine Ergo 4K UHD (32UN880 модели) монитори – бу инновацион эргономик ечим бўлиб, истеъмолчиларга алоҳида қадр-қимматни ҳадя этади. LG Ergo'нинг ноёб тушунчаси ўзида учта асосий элементларни мужассамлаган: тасвирнинг аниқлиги, эргономик дизайн ва универсал USB-C порти. Улар туфайли бетакрор унумдорлик, қулай фойдаланиш ва уй ёки офисда ишлаш жойини осонроқ созлаш таъминланади. UltraFine 4K UHD Display Ergo мониторлари UltraFine сериясини машҳур қилган ажойиб тасвир сифатини мерос қилиб олган бўлиб, беқиёс деталлаштириш ва ранглар ҳосил қилишнинг аниқлиги билан юқори ўлчамли сурат ярата олиш қобилияти туфайли кўплаб мутахассисларнинг кутган натижаларидан-да ошиқроқ эҳтиёжларига жавоб бера олади.

LG Ergo офис ходимлари ва кўп вақтини компьютерда ўтказувчилар учун ишлаб чиқарилган. Тиргакни столга мустаҳкамлаш ва мониторни баландлиги ҳамда эгилишини созловчи диапазон билан мослаштириш иш ўрнини идеал тарзда персоналлаштиришга ёрдам беради. LG Ergo таглигини фойдаланувчига ёки деворга яқинроқ қилиб суриш, кўз даражасига тенг равишда кўтариш ёки стол устига тушириб қўйиш мумикн. Уни ҳаттоки бутунлай қайирган ҳолда офисдаги ҳамкасбимизга экранни кўрсатишимиз мумкин. Ergo мониторини янада доимий қулай фойдаланиш учун керакли бурилиш бурчаги билан зарур баландлик ва масофада ўрнатиш мумкин.

USB-C интерфейсининг мавжудлиги бир вақтнинг ўзида 4K ўлчамли суратларни юбориш, маълумотларни тез узатиш ва биргина қулай кабель орқали ноутбукни заряд қилиш учун тезкор қувватни таъминлаб беради. LG Ergo'да кўпроқ бўш жойни очиб берган ҳолда мониторлар учун одатий таглик ўрнини қисқич эгаллайди, шу билан бирга One Click монтаж тизими мониторни ўрнатишни тезроқ ва енгилроқ қилади.

LG UltraGear 2020 ўйин мониторлари

Янги LG UltraGear (27GN950, 34GN850 ва 38GN950 моделлари) ўйин мониторлари ақл бовар қилмас тезлик ва бетакрор тасвир сифати туфайли эришган дисплейлар линейкасининг бенуқсон обрўсини тасдиқлайди. Жорий йилда, аввалроқ LG ўйин мониторлари 1 мс GTG таъсирли (кулрангдан кулрангга) биринчи IPS-дисплейларни намойиш этди. Шу билан бирга тезкор ва юқори сифатли тасвирлар бўйича шохсупани бир поғона баландга кўтарди.

CES Innovation Award мукофотининг яна бир соҳиби, 27-дюймли UltraGear 4K UHD (27GN950 модели) монитори 144 Гц янгиланиш частотаси ва 160 Гц гача тезлашиш кучига эга 1 мс Nano IPS-дисплейи  билан мақтана олиши мумкин. Мазкур моделда ранглар узатиш аниқлигини ошириш учун аппарат калибрлаш имконияти ҳам кўриб чиқилган.

Бор-йўғи биргина DisplayPort кабели 4K тасвирларни қайта ишлашда деярли йўқотишларсиз иш самарадорлигини таъминлаш учун VESA Display Stream Compression (DSC) технологиясига уланишни таъминлаб беради. Қўшимчасига бой, ёрқин тасвирлар ва ажойиб тезлик билан биргаликда  VESA DSC технологияси HDR ва NVIDIA G-SYNC® га ҳам мос келади, шунингдек, адаптив синхронизация технологияси ва кадрлар тезлигининг ўзгарувчан частотасини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Ўйинга шўнғиш эффектини кўчайтириш мақсадида яратилган UltraGear 34GN850 ва 38GN950 моделларида 1 мс таъсирли ва 160 Гц 2 янгиланиш частотали катта  IPS-дисплейлар ўрнатилган. 27GN950 ва 38GN950 моделлари қойилмақом ўйин тажрибасини таъминлаб беради, улар VESA DisplayHDR™ 600 сертификациясидан ўтган бўлиб, 34GN850 модели эса VESA DisplayHDR 400 стандартига жавоб беради. Ҳар икки монитор ҳам нафақат яхшироқ кўринувчи, балки янада мустаҳкам ва чидамли бўлган мукаммал таглик билан жиҳозланган.

2020 йилнинг LG UltraWide монитори

Кўп йиллар давомида кенг экранли мониторлар оламида етакчи бўлиб келган LG компанияси дисплейлар илғор технологияси соҳасида ўз тажрибасини ишга солди ва 38-дюймли QHD+ эгилувчан 38WN95C мониторини ўйлаб топди. CES Innovation Award мукофотини қўлга киритган моделда NVIDIA G-SYNC кўтара олувчи 1 мс таъсирли ва 144 Гц янгиланиш частотасига эга Nano IPS дисплейи ўрнатилган.

Монитор Thunderbolt™ 3 га уланувчи интерфейс билан жиҳозланган ва ҳар қандай иш ўрнига ажойиб қўшимча сифатида хизмат қилади. LG нинг янги UltraWide монитори экран майдони бир вақтнинг ўзида кодни ёзиб олиш, ҳар қандай контентни таҳрирлаш ва томоша қилиш учун кенг имкониятларни таъминлаган ҳолда 16:9 Full HD (1920 x 1080) мониторига нисбатан уч баробар каттароқдир, Бундан ташқари, Nano IPS DCI P3 ранглар майдонининг 98 фоизини, яъни мисли кўринмаган табиий ва реал тасвирни таъминлайди. Монитор VESA DisplayHDR 600 сертификациясига эга.

«Бизнинг 2020 йилги мониторлар линиямиз профессионал иш самарадорлиги даражаси, тасвир сифати ва тезлиги туфайли барча кутилган натижаларни оқлайди, – деди жаноб Чан Ик-хван (Jang Ik-hwan), LG IT-бизнес бўлинмаси раҳбари. – LG Ergo фойдаланувчилар учун янги қийматга эга бўлиб, ўзининг ажойиб созланувчи таглиги туфайли қулайлик яратади. Шу билан бирга, 27-дюмли UltraGear 4K модели энг яхши ўйин жараёни учун қойилмақом тасвир сифатини таъминлаб беради, UltraWide 38-дюймли экрани эса LGнинг 21:9 форматидаги бетакрор сифат анъаналарини давом эттиради».

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page