OLED телевизорлари – техниканинг аълоси!

OLED телевизорлари – техниканинг аълоси!


Замонавий компьютер ишланмалари, маиший техника ва бошқа рақамли гаджетларни ёритишга ихтисослашган CNET электрон нашрининг нуфузли мутахассислари 2019 йил якунларини сарҳисоб қилишди ва нафақат бизнинг эътиборимизга муносиб, балки ҳамёнимиздаги маблағимизгаям тўғри келувчи кўплаб маҳсулотларни ажратиб ўтишди. «Видео» категориясида биринчи қаторидан қора рангнинг беқиёс даражаси ва тасвирнинг юқори сифати учун жуда яхши изоҳларга эга бўлган LG компаниясининг OLED-телевизорлари ўрин эгаллади.

CNET нашрининг экспертлари қайд этишича: «Агар сиз OLED-телевизорини қандай ишлашини ҳали ҳам кўрмаган бўлсангиз, сизга видео сифати муҳим бўлса, у ҳолда сизни оламшумул янгилик кутмоқда. LG OLED-телевизори модели идеал қора рангни намойиш этишга қодир бўлиб, бу эса экрандаги умумий тасвирни биз қачонлардир томоша қилган бошқа одатий телевизорларга нисбатан сезиларли даражада яхшироқ ва янада реалистик қилишга ёрдам беради».

OLED технологияси – телевизорларни ишлаб чиқаришдаги янгича атама. Айни дамда шуни ишонч билан қайд этиш мумкинки, бундай моделлар бугунги кунда тасвирнинг аъло даражадаги юқори сифатини таъминлайди. OLED (Organic Light-Emitting Diode - органик LED ёритгичлари) – индивидуал ёритгичли пикселлар аниқ реалистик ранг, ажойиб контраст ва тасвирнинг мутлақо тиниқлигини таъминлайдиган технологиядир. Томошабин ҳаттоки, объект атрофидаги тим қора ранг туфайли қоронғу саҳналарда ҳам энг кичик деталлар ва реалликка максимал даражада яқинлаштирувчи ёрқин жонли рангларни томоша қилади.

LED-ёритгичлар бир-биридан мустақил равишда ўзи ўчиб-ёқилганлиги туфайли OLED-телевизори экранига боқиб, чексиз контраст нима эканлигни тушуниб етамиз. Барча ранглар ўзгаришлари ва соя ўйинлари телевизорга осонликча ва табиий етказилади, сурат имкон қадар чуқурроқ пайдо бўлади, ранглар эса кулранг ўтишларсиз ёки аралаш нурларсиз ўз ҳолича табиий кўринади. Муҳими, мазкур эффект ҳар қандай ташқи ёритишда, томоша бурчагидан қатъи назар амалга ошади. Кундуз кунида ёки бутунлай қоронғуликда, хона марказиданми ёки узоқ бурчакдан, сиз экранда тенг сифатга эга аниқ тасвирни кўрасиз.

«Идеал қора ранг» хусусиятининг туб моҳиятини тушуниш учун масалан, жуда ҳам қоронғу кадрлар ўртасида кичик ёрқин нурлардан иборат тасвирни кўриш керак. Бундай саҳналарни Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар ёки машҳур қароқчи Жек Чумчуқ (Jack Sparrow)нинг саргузаштлари ҳақидаги эртакларда кўп маротаба учратиш мумкин. Тунги Хогвартснинг деразалардаги оловли панорамаси ёки ёрқин каюталари мавжуд катта кеманинг кўриниши ғоятда бетакрор кўринади!

OLED-технологиясининг муҳим фазаллиги – қўшимча ёритиш манбаидан озод этилганидир, бу эса чинакамига ингичка корпус яратиш ва панел дизайнини бир неча баробар яхшилашга имкон беради. Барча моделлар «Art Slim» услубида ишлаб чиқарилган: функционаллик, замонавий урф, қулайлик ва нафислик. Телевизор исталган интерьерга мос тушади, ишлатишга қулай ва интуитив бошқаришга мўлжалланган. Ушбу мукаммал телевизор моделига сизнинг қўлларингиз ҳаракатидан таъсирланувчи гироскоп ўрнатилган ажойиб пульт ҳам қўшиб берилади.

LG маҳсулотларини сотиб олиш учун қуйидаги савдо нуқталарига мурожаат этинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22.

Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида


Report Page