ArtCool Gallery – LG'дан нафис ва кучли кондиционерлар

ArtCool Gallery – LG'дан нафис ва кучли кондиционерлар


LG компаниясининг ишлаб чиқарувчилари оқ ва ёрқин бўлмаган рангдаги дизайнга эга одатий кондиционерларга қарши чиқишди ва ноёб премиум моделни яратишди: ArtCool Gallery. Энди харидорлар бизнинг иқлим шароитларимизда зарур бўлган ушбу ускунани картиналар учун чиройли деворий рамка шаклида  харид қилишлари мумкин. Ташқи панелнинг дизайни асоси – вақт ўтиши билан ҳам ўзига хос кўринишини йўқотмайдиган махсус мустаҳкамланган шишадан иборат. Унга қўйиладиган картиналарни эса кайфиятингизга қараб, ўз хоҳишингизча ўзгартиришингиз мумкин. Шу тариқа, сиз кондиционерни ҳар қандай, ҳаттоки энг ҳашаматли интерьер билан ҳам уйғунлаштира оласиз. Ҳеч бир меҳмон нафис санъат дудонаси ортида инвертор мотор ва кўп сонли функцияларга эга кучли иқлим қурилмаси яширинганини сезмайди.

Совуқ ҳаво 3D тамойили бўйича тақсимланади: оқим тепага, пастга ва ён томонларга йўналтирилган бўлиб, хонанинг барча майдонини қамраб олади. SMART Invertor технологияси – кондиционер юраги бўлиб, истеъмолдаги электр энергиясини камайтиришга жавоб беради ва сиз хонани совутишни ёки аксинча – иситишни хоҳлашингиздан қатъи назар, белгиланган ҳароратни янада аниқроқ ушлаб туради. LG ArtCool A12AW1 кондиционер модели Neo Plasma Plus тозалаш тизими билан жиҳозланган: махсус фильтрлар ҳавони майда чанг заррачалари, ёқимсиз хидлар ва бошқа маиший зарарли моддалардан тозалайди, натижада эса сиз соф ва тоза ҳаводан нафас оласиз.

Ушбу кондиционер моделини ишлаб чиқаришда тежамкорлик технологиялари ва эскиришга чидамли материаллардан фойдаланилади, бу эса ўз навбатида унинг хизмат қилиш муддатини оширади. Ташқи блок паст шовқин даражаси билан ажралиб туради. Инверторли компрессорнинг кафолат муддати эса аввалгидек, ўн йилни ташкил этади.

LG'дан ArtCool Gallery кондиционерларининг A12AW1 моделини харид қилиш, шунингдек, нархлар билан танишиш учун қуйидаги савдо нуқталарига мурожаат қилинг:

  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • Next» СКМдаги LG'нинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизмати маркази: 0800 120-22-22.

Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳими: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page