LG'дан интерактив дисплейлар: сиз таърифлаганингизданда кўпроғини намойиш этади

LG'дан интерактив дисплейлар: сиз таърифлаганингизданда кўпроғини намойиш этади


Интерактив видео-деворлар замонавий истеъмолчилар ҳаётига мустаҳкам ўрнашиб олдики, аввалги барча машҳур реклама турлари ўрнини деярли бутунлай эгаллашга улгурди. Катта мижозлар оқимига эга йирик объектни информацион дисплейларсиз тассаввур қилиш қийин. Бу янгилик катта салоҳиятга эга бўлганлиги сабабли LG компанияси 55VM5E интерактив LCD дисплейининг ноёб моделини ишлаб чиқди.

LG'нинг LED ёритгичли технологияси тиниқ тасвир олиш учун юқори бир текисликдаги ёрқинликни кафолатлайди. У бутун экран бўйлаб юқори даражали кўринишни ва бир хил ёрқинликни таъминлаб беради. Ингичка, чок тушмаган яхлит – бор-йўғи 0,9 мм.ли рамка туфайли расмга чуқур шўнғиш имкони пайдо бўлади. Бу каби дисплейлар кўпинча инсон бўйидан баландроқ ўрнатилади, шу сабабли тасвир сифати бутун майдон бўйлаб бир хил бўлиши муҳимдир. LG дисплейларининг кенг кўриш бурчаги суратни бузилишсиз экранда тўлиқ намойиш этишга ёрдам беради.

Ўрнатилган SoC ва webOS платформалари дисплейни нафақат фойдаланиш учун қулай, балки мутлақо кўп функционал қилади. Меню содда ва тушунарли, тижорат мақсадларида фойдаланиш учун оптималлаштирилган, мониторинг ва бошқарувни тармоқ орқали, дисплейни махаллий занжирга улаш ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Интерактив дисплей узоқ муддат давомида, 24/7 режимида ишлашга тайёр. Уларни дўконларда, савдо-кўнгилочар ва бизнес-марказларда, аэропортлар, дорихоналар ва банклар, ресторан ва кўргазмаларда ишлатиш мумкин.

LG'нинг 55VM5E серияли интерактив дисплейларини харид қилиш учун, шунингдек, нархлар билан танишиш учун LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22.

Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page