LG 34UM69G мониторлари: ҳайратга солувчи тасаввур!

LG 34UM69G мониторлари: ҳайратга солувчи тасаввур!


Орамизда кимларга кундалик муаммолардан узоқлашиб, компьютер ўйинларининг ажойиб виртуал оламига саёҳат қилиш ёқмайди дейсиз? Кўпчилик шу тариқа йиғилиб қолган тушкун кайфиятидан ҳалос бўлади, профессионаллар эса  бу жараённи ўзларининг доимий даромад манбаига айлантиришган. Ишонаверинг, LG 34UM69G моделидаги ультракенг ўйин мониторлари эса ёрқин ва тиниқ суратларни намойиш этади ва энди компьютер қаршисида вақт ўтказиш янада ёқимлироқ машғулотга айланади.

Мониторнинг ташқи кўриниши агрессив, ишончли ва иҳчам. Катта диагонал (34 дюйм ёки 86 сантиметр) – бу нафақат ўйин ўйнашдаги, балки ҳужжатлар билан ишлаш ёки фильмлар томоша қилишда ҳам чексиз имкониятлардир. Экраннинг кўриш бурчаги ҳажми – 79.6×33.6, контрастлик даражаси – 1000:1, IPS-матрица ва пикселлар ҳаракати вақти – 1 мс, экраннинг янгиланиш частотаси – 75 Гц. Мониторларнинг ушбу модели ўйин давомида мутлақо янгича таассуротларни уйғотувчи замонавий ва илғор технологиялардан фойдаланилган ҳолда махсус геймерлар учун мўлжалланган. «Тасвирнинг камайтирилган шлейфи» функцияси ҳаракатланаётган объектнинг хиралигини қисқартиради ва ҳаракат вақтини оширади.

Динамик синхронизация режими фойдаланувчига экранда содир бўлаётган ҳодисаларни реал вақтдаги ҳиссиётлар билан таққослаш имконини беради. «Картинадаги картина» опцияси эса масалан, севимли фильмлар томоша қила туриб, ўйин ўйнашга ёрдам беради. Ёки бир вақтнинг ўзида ишлаб,  шу билан бирга  Skype орқали суҳбатлашиш мумкин. Ўрнатилган акустик тизим сизни экрандаги воқеага бутунлай олиб кириб кетадиган даражада кучлидир. Қора ранг стабилизатори ҳаттоки энг қоронғу ерларда ҳам тўлиқ кўринишни кафолатлайди – монитор қоронғу жойларни мустақил равишда аниқлайди ва уларни ёрқинроқ қилади. Эндиликда қоронғуликдан ва унинг ортига яширинган душманлардан қўрқмасангиз ҳам бўлади.

LG маҳсулотларини харид қилиш бўйича қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page