LG телевизорлари – ҳеч ким совғасиз қолмайди!

LG телевизорлари – ҳеч ким совғасиз қолмайди!


LG Electronics компанияси томонидан ажойиб акция давом этмоқда: диагонали 43'' дан бошланувчи телевизорларни харид қила туриб, сиз йирик акциянинг иштирокчисига айланасиз! Ўз харидингизни рўйхатдан ўтказинг: мукаммал OLED телевизорининг эгасига айлана туриб, сиз идеал картинани ақл бовар қилмас даражадаги чуқур ва кучли овоз кучига эга LG саундбари билан уйғунлаштириш имконига эга бўласиз. Nanocell ва Ultra HD телевизорларини хариди сизни нафақат 100.000 сўм миқдоридаги сертификатга бир қадам яқинлаштиради, балки замонавий акустик тизимни ютиб олиш имкониятини ҳам беради. Full HD модели – бу «Korzinka.uz» ва «Makro» дўконлари тармоқларида ишлатишингиз мумкин бўлган 50.000 сўмлик сертификат олиш дегани.

Акцияда иштирок этадиган телевизорлар моделлари ҳақидаги маълумотларни LG  техникалари савдо нуқталаридаги промо-ходимлардан  ёки www.LGblog.uz сайтидаги «Акциялар» бўлинмасидан олиш мумкин.

Харидларингизни қуйидаги савдо нуқталари орқали рўйхатдан ўтказишингиз мумкин:

Тошкент шаҳри:

  • Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 6, «LG Electronics» компаниясининг «Next» савдо-кўнгилочар марказидаги фирма дўкони;
  • Кичик халқа йўли кўчаси 57, «MERCATO» савдо-кўнгилочар маркази, LG Electronics сервис маркази («Fleshka» технобозори собиқ «Малика» фабрикаси);
  • «Тошкент савдо маркази» (S7 дўкони ёнида);
  • MEDIAPARK Bozori тармоғи;
  • «GOODZONE» дўконлар тармоғи;

Самарқанд шаҳри:

  • М.Улуғбек кўчаси 9, «LG Electronics» дўкони. Мўлжал: шаҳар почтаси;
  • Буюк ипак йўли кўчаси 28, «TADA» дўкони. Мўлжал: LG сервис маркази;
  • Почтампт кўчаси 32, «LG Beston» дўкони;
  • Буюк ипак йўли кўчаси 3, «LG» дўкони;

Бухоро шаҳри:

  • Ҳавзинав кўчаси 21, «LG IKEYA» дўкони;
  • Ибн Сино кўчаси 34, «LG Electronics» фирма дўкони. Мўлжал: «Эдем» дўкони;
  • С.Муродов кўчаси, собиқ «Колхоз» бозори, маиший техника савдо дўконлари;

Навоий шаҳри:

  • Ғалабашоҳ кўчаси, «Yangi hayot» савдо маркази; 
  • И.Каримов кўчаси 97Б, «Royal» дўкони (Тижорат бозори қаршисида);

Фарғона шаҳрида:

  • Сайилгоҳ кўчаси 42, «LG Electronics» фирма дўкони. Мўлжал: «Emirates» кафеси;
  • А.Навоий кўчаси 3А, «Ishonch Сredit» дўкони;

Наманган шаҳри:

  • Навоий 31, «Исфархон» супермаркети. Мўлжал: собиқ ЦУМ;
  • Навоий 76, «LG CHIGO» дўкони;

Андижон шаҳри:

  • Машраб кўчаси 26Б, «LG Electronics» дўкони. Мўлжал: теннис корти;
  • А.Темур кўчаси 16, магазин «LG Mebel» дўкони. Мўлжал: автовокзал;

Нукус шаҳри:

  • Полуаниязов кўчаси 14, «LG» фирма дўкони. Мўлжал: АР3;
  • Ота Жоли кўчаси 14. Марказий бозор, маиший техника савдо дўконлари.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Бироқ сиз бир нарсани бугуноқ билишингиз керак – исталган моделдаги LG телевизорлари қаршингизда экрандаги рангларни реал ҳаётдагидек акс эттирувчи, овоз сифати эса мутлақо янгича эшитишга имкон берувчи янги дунёни очади. LED-ёритгичли Full HD ва Ultra HD асосий моделлар – бу юқори тиниқлик, тасвирларнинг максимал даражада деталлашуви, ёрқин ранглардир. Nanocell технологияси – ранглар софлигининг янги даражаси, чуқур контраст ва суратларни исталган ердан аниқ узатиш дегани. OLED технологияси – бу ўз-ўзини ёритиб турувчи пикселлар асосидаги инновацион матрицали сўнгги авлод телевизорлари. Натижада бизда миллиарддан ортиқ турдаги ранглар палитраси, идеал қора ранг ва ажойиб акустика мавжуд бўлади. Агарда сизга «асл» овоз етарлича бўлмаса, совға сифатида қўлга киритишингиз мумкин бўлган LG компаниясининг замонавий акустик тизимлари юқори сифатдаги тасвирни кучли ва тиниқ овозлар билан тўлдиради.  

Нафақат замонавий, ақлли ва бежирим телевизор, балки ёнига иҳчам, жуда кучли акустик компонентни ҳам олиб, завқланиш имкониятини ўтказиб юборманг. Совринли сертификат билан харидлар қилиш икки баробар ёқимлидир!

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page