LG Electronics мониторлари: янада яхшироқ ўйнанг!

LG Electronics мониторлари: янада яхшироқ ўйнанг!


Катта экран, тиниқ сурат ва сифатли овоз – ашаддий геймерлар ўйин мониторининг хусусиятларини аниқ билишади.

LG компанияси истеъмолчиларига ҳар бир киши талабларига кўра маҳсулотларни танлаб олиши мумкин бўлган кўплаб вариантларни тақдим этади. Аммо 34UM69G моделидаги мониторнинг хусусияти ўзгачароқ бўлиб, у фойдаланувчига экранда юз бераётган воқеаларга максимал даражада чуқурроқ киришга имкон беради. Бундай эффект кенг кўриш бурчаги ҳисобига пайдо бўлади, хусусан 21:9 формати бир қатор инкор этиб бўлмайдиган афзалликларни беради – сиз тафсилотларни аниқроқ кўрасиз, ўйин манёврлари учун кўпроқ имкониятларга эга бўласиз. Бу нафақат компьютер ўйинлари ишқибозлари учун, балки бутун иш кунини компьютер қаршисида ўтказадиганлар учун ҳам қулайдир. Масалан, сиз бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳужжатларни очишингиз мумкин, уларни ҳар дақиқада кичрайтиришингизга ҳожат қолмайди.

График картанинг кадрлар алмашиш частотаси орасидаги фарқлар кескин бўлмаслиги учун LG Electronics компанияси муҳандислари динамик ўйинларда силлиққина ўтишни таъминлайдиган FreeSync технологиясини ўйлаб топишди. Ҳеч қандай узилишлар, тўхтаб қолишлар ва хиралашишлар бўлмайди, маълумотли ранг созламалари сизга тасвир режимини танлаш ёки ўзингиз истаган параметрларни танлаш имконини беради. Дарвоқе, аслида бунга ҳожат ҳам йўқ, сабаби LG техникаси «ақллилиги» билан ажралиб туради, яъни у сизнинг талабларингизга автоматик равишда мослашади. Ушбу монитор модели шу қадар пухта ўйлаб чиқилган!

Нафақат «ўйин ишқибозлари» ўз қаршисида қандай монитор кўришни исташларини билишади, балки ускунани ишлаб чиқарувчилар ҳам уларнинг маҳсулотларига бўлган талабни жуда яхши тушунишади. Шу сабабли, қора ранг стабилизацияси ёки турли хил ўйин режимлари каби қулай функцияларга қўшимча равишда монитор яратувчилари ташқи кўринишга ҳам алоҳида эътибор қаратишган. Унда битта ҳам ортиқча детални кўрмайсиз – у ихчам бўлиб, исталган хонага уйғун ҳолда мос кела олади ва алюминий таглик туфайли у жуда ҳам ишончли. Қувват манбаи ва улагичлар орқа қисмда жойлашган бўлиб, тагликка бириктирилган махсус пластик қавсчалар улагичлар учун ўзига хос илгак вазифасини ўташи мумкин.

LG маҳсулотларини харид қилиш бўйича қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page