LG Electronics компанияси R32 хладагенти асосида ишловчи ихчам VRF Multi V S тизимларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади

LG Electronics компанияси R32 хладагенти асосида ишловчи ихчам VRF Multi V S тизимларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади


Эҳтимол, Multi V S R32 хладагенти асосига қурилган VRF тизимлари ичида ҳажми энг ихчами ҳамда вазни энг енгили бўлиб, одатдагидай энергия самарадорлигини юқори даражада таъминлаб туради.

LG Electronics (LG) соҳада биринчи бўлиб R32 хладагенти билан 4-6 от кучи қувватига эга бўлган битта вентиляторли мини-VRF тизимларини оммавий ишлаб чиқарди. Улар кичкина офислар ва дўконлар, шунингдек, премиум турар-жой бинолари ва кондиционер тизимлари учун ташқи бирликлар ҳудудида чекловлар мавжуд бўлган бошқа ҳолатларда кенг қўлланилади. Бугунги кунда Multi V S энергия тежамкорлиги юқори бўлган R32 хладагентига асосланган энг ихчам ва енгил мини-VRF тизимидир.

Инновацион ишланмаларимиз туфайли олдингилари билан солиштирганда ҳажми 40 фоизга кичрайган, вазни эса 23 фоизга енгиллашган тизимни яратиш мумкин бўлди. Натижада ўрнатиш камроқ жой, вақт ва меҳнат сарфини талаб қилади, шунингдек, Multi V S ишлатилиши мумкин бўлган жойларнинг меъморий-лойиҳавий ечимлари мураккаблиги доирасини кенгайтиришга имкон беради ва қўшимча равишда музлатгичнинг зарур заряд ҳажмини камайтиради. Илгари R410а хладагентига асосланган муқобил ишлаб чиқариш тизимлари учун камида 5,6 кг талаб этилган бўлса, янги тизимга эса 4,3 кг R32 хладагент керак. Ташқи блокнинг шовқин хусусиятлари (овоз босими даражаси) паст даражада сақланиб қолди, яъни 50-52 дБ (А), бу таққослаш учун одатдаги суҳбатнинг шовқин даражасига тенг.

Муҳандислар учун энг муҳим вазифа энергия самарадорлиги кўрсаткичларини пасайтирмасдан юқоридаги хусусиятларга эришиш эди. Натижада янги тизимнинг мавсумий энергия самарадорлиги коэффициенти (SEER ва SCOP) халқаро миқёсда тан олинган, HVAC (иситиш, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш) тизимларини ҳамма учун тенг шароитларда ўз сайтларида синовдан ўтказадиган мустақил Европа комиссияларининг энг юқори талабларига жавоб беради. Синов натижаларига кўра, SEER ва SCOP нуқтаи назаридан Multi V S самарадорлик рейтинги А++ ва А+++ тоифаларига киради, бу бозорда муқобил тизимларнинг кўрсаткичидан юқорироқдир.

R1 Compressor™ технологиясига ўхшаш ноёб ишланмалар эвазига энергия самарадорлиги кўрсаткичлари оширишга эришилди. Аслида бу LG компаниясининг янги инвертер-айлантириш компрессоридир, унинг пастки қисмида сиқиш механизми мавжуд. Конструкциянинг бундай ўзгариши кранк картеридаги керакли миқдордаги ёғни камайтиришга, ёғ насосидан воз кечишга, механизмнинг эскириши ва тебраниш даражасини пасайтиришга имкон берди. Ички синовлари натижаларига кўра R1 компрессори юқори барқарорлик ва самарадорлик кўрсатди, айниқса, қисман юкламалар берилганда юқори кўрсаткичларга эришилди. Янги компрессор ёрдамида Multi V S тизими янада тежамкор бўлиб, энг юқори техник ва экологик талабларга жавоб беради.

Шунингдек, Multi V LG маҳсулотлар линиясининг бошқа тизимларида ҳам бир қатор ноёб махсус технологиялар ишлатилди. Бундай мисоллардан бири «Dual Sensing» технологиясидир. Технология икки омилга асосланган ҳамда ҳарорат ва намликка таъсир кўрсатувчи тизим фаолияти ҳисобидан қулайлик ва самарадорликни ошириш имконини беради. Шунингдек, «Ocean Black Fin» (туз, қум ва саноат ифлосланиши каби агрессив моддалардан икки баравар ҳимоя қилувчи махсус коррозияга қарши плёнка билан қоплаш технологияси), инновацион биометрик вентиллятор конструкцияси (вентиляторнинг ўлчамларини сезиларли ўзгартирмасдан ҳаво оқимини ошириш технологияси) ҳам қўлланилган.

Айни пайтда R32 хладагенти базасида яратилган Multi V S тизими 12, 14 ва 16 кВт қувватга эга моделларда 8 тадан 13 тагача ёпиқ қурилмаларни улаш имкониятига эга. R410а хладагентида ишлайдиган Multi V серияли барча ёпиқ блоклар янги тизимга мос келади.

LG маҳсулотларини харид қилиш ва сервис хизмати масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page