LG AI DD: кийимларни эҳтиёткорона авайлаш учун ақлли ёндошув

LG AI DD: кийимларни эҳтиёткорона авайлаш учун ақлли ёндошув


LG’дан интеллектуал кир ювиш машиналари – тезкор, ишончли ва замонавий.

LG Electronics (LG) ўзининг кир ювиш машиналарига AI DD сунъий интеллектуалини ўрнатиб, маиший техника бозорида чинакам революцияни амалга оширди. Ақлли кир ювиш машиналари  ўз эгасини мураккаб режимлар танловидан озод этган ҳолда сифатли тозалаш учун алгоритмни автоматик тарзда оптималлаштиради.

LG AI DD технологияси 20.000 хил мато бирикмаларининг маълумотлар базасини бошқаради. Барабанга йиғилган матоларнинг ҳажми, тури, зичлиги ва юмшоқлигига қараб, кир ювиш машинаси тўғридан-тўғри узатиш тизими ёрдамида барабандан процессорга электр сигналларини юборади. Бу жараён уч босқичда амалга ошади: оғирликни ўлчаб кўриш, матонинг зичлигини аниқлаш, юқиш циклини оптималлаштириш. Интеллектуал тизим йиғилган маълумотни таҳлил қилади ва кир ювишнинг оптимал алгоритмини танлайди. Бундай ёндошув кийим-кечакка зарар етиш эҳтимолини 18 фоизгача камайтиради ва севимли либосларимизнинг умрини узайтиришга ёрдам беради.

LG’нинг TurboWash 360 функцияси сифатни йўқотмаган ҳолда бор-йўғи 39 дақиқа ичида қулай тезкор кири ювишни таъминлаб беради. Шунингдек, 3D Multi Spray технологик сув юбориш ечими кир ерларни янада яхшироқ кетказиш учун бир вақтнинг ўзида тўрт хил йўналишда сув оқимларини чиқариш орқали кийимларни икки баробар тезроқ тозалашга ёрдам беради. Steam+ буғлаш функцияси хавфли аллергенларни йўқотиб, дазмоллаш жараёнини енгиллаштириш учун ғижимликни 30 фоизгача камайтиради. Сиз соф, тоза ва деярли дазмолланган кийимларни оласиз.

Дизайннинг махсус тузилиши кир машина қопламининг ўлчамларини сақлаб қолган ҳолда барабан ҳажмини оширишга имкон берди: чуқурлиги 47 см бўлган моделларда 8,5 кг гача бўлган юк; 56 см бўлган моделларда эса 10,5 кг юк. Барабаннинг учлари зангламайдиган пўлатдан ясалган бўлиб, ўзининг гигиеник жиҳатдан хавфсизлиги ва мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Уларнинг ностандарт жойлашуви кийимлар айланишини камайтирган ҳолда кирларни барабан ичида яхшироқ тарқатишга ёрдам беради.

LG AI DD кир юқиш машиналарининг идеал ташқи кўриниши тирналиш ва юқори ҳароратларга мустаҳкам турувчи чидамли шиша эшиги билан қопланган.

Фойдаланувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида LG AI DD кир ювиш машиналарини Wi-Fi орқали LG SmartThinQ мобил иловаси ёрдамида бошқариш имконияти ҳам мавжуд.

LG маҳсулотларини харид қилиш бўйича қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • «Credit Asia» дўконлар тармоғи (+998 78 140 00 11);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page