LG DoorCooling+ музлаткичида егуликлар аъло даражада сақланади

LG DoorCooling+ музлаткичида егуликлар аъло даражада сақланади


Ихчам дизайн, инновацион технологиялар, LG янги музлаткичларининг ишчан ва қулайлигини таъминлайди.

LG Electronics (LG) компанияси жорий йилда DoorCooling+ совутиш технологияси билан жиҳозланган музлаткичлар қаторини таклиф қилмоқда. Улар озиқ-овқат маҳсулотларининг аъло даражада сақланиши, электроэнергия иқтисоди, ихчам дизайнда кенг қамровли қулайликларни ўзида жамлаган. LG музлаткичларида қандай афзалликлар мавжудлиги ҳақида маълумотномамиз орқали билиб олишингиз мумкин.

Бу техниканинг энг катта янгилиги – эшикни совутишнинг DoorCooling+ технологиясидир. Оддий музлаткичларда совуқ ҳаво фақат орқа панель орқали берилиши туфайли совутиш жараёни турли ҳудудларда турлича кечади, яъни қайсидир маҳсулот лозим даражадаги ҳароратда сақланмагани ҳолда қайси биридир музлаб қолади. Янги LG музлаткичларида совуқ ҳарорат нафақат орқадан, балки юқоридан ҳам берилади. Бу ўз навбатида тартиб билан эшик жовонларига тушади. Муълумки эшик алоҳида бўлимлардан иборат ва музлаткичнинг олд қисмига совуқ ҳаво йўналтиришга хизмат қилади. Бунинг натижасида маълум ҳарорат сақланиши осонлашади, эшик жовонларидаги маҳсулотлар сақланиши яхшиланади. Табиийки барча камералар идеал ҳарорат билан таъминланади.

LEANERCooling технология LG DoorCooling+ музлаткичларидаги белгиланган ҳароратнинг заргарона таъминланишини амалга оширади. 10 йиллик кафолат муддатига эга инвертор компрессорлар туфайли ҳарорат ўзгаришлари 0,5 даражадан ошмайди. Музлаткич А++ синфидаги энергиясамарадорлик тизимига эга ва бу жуда тежамкорлигини англатади. Шунингдек бозорда таклиф этилаётган бу турдаги муҳсулотлар ичида энг тинч ишловчи музлаткич ҳисобланади ва шовқин кўрсаткичи бор йўғи 36 дБни ташкил қилади.

Совутиш камерасида барчаси энг майда жиҳатларгача назарда тутилган. Энг пастда энг йирик FRESHConverter ҳудуди жойлашган ва бу жойда гўшт, балиқ ва сабзавотларни сақлаш мумкин. Маҳсулотга кўра энг мос ҳароратни таъминлаш имконияти маҳсулотларнинг шамоллатилмаган ҳолда ҳам узоқ ва сифатли сақланиш имкониятини беради.

Юқорироқда мева ва сабзавотларни сақлашга мўлжалланган FRESHBalancer ҳудуди мавжуд. Бу ерда маълум ҳарорат ва намликни сақлашга хизмат қилувчи ўчириб-ёқиш тизими бор. Бу тизим сиз севган маҳсулотларга энг қулай шароит яратиб беришга хизмат қилади.

Қолган бўлмалар четлари металлдан иборат пишиқ шишадан ишланган одатий тўрт жовон ўртасида тақсимлаб чиқилган. Бештагача ичимлик бутилкаларини сақловчи жовон мавжуд. Баланд ва катта ҳажмли идишлар сақланиши учун тахланувчи бўлма ҳам бор. У икки ҳолатда бўла олади – бирида 16 сантиметрга қисқарса, иккинчисида бутунлай четга тортилади. Яъни сизга эскича услубда маълум жовонларни олиб ташлашга зарурат қолмайди.

Бу музлаткичда енгил светодиод ёритиш тизими, яширин ва қулай «чўнтак» туткич, мобиль телефон орқали масофавий бошқарув ваа диагностикани таъминлаш учун wi-fi ва LG SmartThinQ тизимлар мавжуд.

LG DoorCooling+ музлаткичлари анчайин ихчам ва кичик майдонлларга ҳам жойлаша олади, ўзига хос услубда ишланган, шовқинсиз ишлайди, энергияни иқтисод қилади. Яна бир ижобий жиҳати – бу музлаткичдаги оралиқ(зазор)нинг йўқлиги. Яъни бу музлаткич деворга зич тарзда жойлаштирилса ҳам эшикни 90 даражада очиб, ичкидаги қутиларни бемалол силжитиш мумкин.

LG маҳсулотларини харид қилиш бўйича қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • «Credit Asia» дўконлар тармоғи (+998 78 140 00 11);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page