LG ва Microsoft ҳамкорлиги B2B сферада инновацияларни ривожлантиришни жадаллаштиради

LG ва Microsoft ҳамкорлиги B2B сферада инновацияларни ривожлантиришни жадаллаштиради


LG Microsoft Azure Cloud и AI Technologies ёрдамида автомобиллардаги ахборот-кўнгилочар ва биноларни эксплуатация қилиш тизимларини такомиллаштиради.

LG Electronics (LG) Microsoft билан ҳамкорликда автомобиллардаги ахборот-кўнгилочар ва биноларни эксплуатация қилиш тизимлари ҳамда бизнес учун бошқа ечимларни такомиллиштиришга киришмоқда. CES 2020да эълон қилинганидек, LG B2B сферасида рақамлаштириш суратини ошириш учун Microsoft Azure сервиси ва сунъий идрок (AI) пластформасидан фойдаланади.

Бир йил муқаддам LG Microsoft билан LG автоном транспорт воситалари ва ахборот-кўнгилочар тизимлари бўйича бизнесни кенгайтириш ва янада ривожлантириш ҳақида эълон қилганди. Энди LG ўз янги лойиҳалари доирасини автомобиль сектори чегараларидан ўтказиб, тижорат фаолияти томон йўналтиришни режалаштирмоқда.

LG ўзининг Building Energy Control (BECON) бошқарув тизимини Azure ёрдамида HVAC (иситиш, вентиляция ва ҳавони тозалаш) тизимлари янада самаралироқ ишлаши учун такомиллаштиради. Ўзининг BECON тизимини дунё бўйлаб Microsoft кўмагида кенгайтириб бораркан, компания BECONнинг Azure гибрид булутлари ва сунъий идрок ёрдамида кейинги авлодини ишлаб чиқади.

Azure интеграцияси LG автомобиллардаги ахборот-кўнгилочар ечимларни кўп марта такомиллаштиради. Бу тармоққа уланган келгуси авлод автомобиллари учун LG WebOS Auto ва Microsoft Connected Vehicle Platform платформлари юқори даражада уйғунлашувида ўз тасдиғини топади. WebOS Autoнинг янги шаклида LG HMI(инсон ва машина интерфейси)нинг қўшимча имкониятларини намойиш қилади ва автомобилларда кўнгилочар тизимлар фаолияти самарадарлигида асоқотади.

LG ахборот-кўнгилочар тизимлари LG виртуал персонал технологиялар ёрдамчилари билан интеграциялашади ва бу авто ишлаб чиқарувчилар учун Microsoft ечимлар тезлатувчилари билан мослаштирилган шахсий ёрдамчилар ҳамда виртуал ассистентлар ишлаб чиқишга кўмаклашади. Бу ишлаб чиқарувчиларга бренд имижини мустаҳкамлаш ва якуний харидорга қатор қўшимча хизматлар кўрсатиш имкони беради. Бу инновацион дастур, HMI платформаси янги рақамли хизматлар монетизацияси учун мўлжалланган.

«Microsoft LG компаниясининг B2B сферадаги ишланмаларини илгари суриш учун қўшимча технологиялар ва синергия бермоқда», - деди LG Electronics компанияси катта вице-президент, автомобил ва бизнес-ишланмалари маркази раҳбари Ли Сан-Ён жаноблари. «Бизнинг Microsoft билан ҳамкорликдаги фаолиятимиз B2B сферада хизматларни рақамлаштиришни тезлаштириш келгусида тараққиётни таъминлайдиган рақобатни кучайтириш имконини беради».

«Microsoft мобиль компанияларга рақамлаштириш ва янги ишбилармонлик имкониятларини аниқлаб олишга ёрдам беради -, деди Microsoft Corp. Автомобиль саноати бўйича бош менежери Санджай Рави. LG ўз мижозларига қўшимча қийматли янги хизматлар таклиф этиб, маълумотларни бошқариш маданиятида ўзининг рақамли имкониятларини яратади».

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page