CES 2020 меҳмонлари яна бир бор LG OLED инсталляциялари – «Тўлқин» ва «Фаввора»дан ҳайратда қолишди

CES 2020 меҳмонлари яна бир бор LG OLED инсталляциялари – «Тўлқин» ва «Фаввора»дан ҳайратда қолишди


Текис, эгилувчан ва ўралувчи OLED-экранларининг таъсирли инсталляциялари, LG'нинг оламшумул инновациялари намойиши, дисплей технологияси соҳасида етакчилик.

Жорий йилда  OLED-дисплейи технологияси соҳасида жаҳон етакчиси бўлган LG Electronics (LG) компанияси CES® анъанасини давом эттирган ҳолда CES кўргазмасидаги катта LG стендида ташриф буюрувчиларни қарши олувчи «LG OLED Тўлқин» инсталляциясини ўрнатди.

Бир қанча мослашувчан OLED-экранлардан иборат инсталляция LG OLED технологиясининг ҳайратга солувчи тасвир сифати ва унинг ноёб шакл-шамойилларни қабул қилиш қобилиятини намойиш этади. LG CES 2020 стендининг меҳмонлари шунингдек, «Фаввора» – мукаммал қайрилувчи LG SIGNATURE OLED TV R (65RX модели) дисплейлар туфайли ҳаракатланувчи дизайнни ўзида мужассамлаштирган стенднинг бу қисмидан ҳам завқ олишлари мумкин. Бебаҳо OLED-инсталляциялари компаниянинг технологик етакчилиги ҳамда унинг инновация киритиш ва лол қолдира олиш имкониятларидан далолат беради.

LG OLED – ҳар қандай томоша бурчагидан мутлақо қора ва ғайриоддий контраст билан ажойиб тасвирларни намойиш этадиган дунёдаги энг илғор дисплей технологиясидир. Ўз-ўзини ёритадиган пикселлар максимал даражадаги реал тасвирни таъминлаш учун алоҳида ёқилади ва ўчирилади. Ортиқча ёритишга эҳтиёж сезмаган ҳолда LG OLED-дисплейлари ҳаддан зиёд енгил ва ингичка бўлиб, бу эса ўз навбатида идеал деворий телевизорларни яратишга ёки дисплейларни худди плакат каби ўраш мумкин бўлган даражада ингичка қилиш имконини беради.

Ҳайбатли ва ҳайратда қолдирувчи «LG OLED-Тўлқин» 200 кўзгу рамкали 55-дюймли LG OLED (128 ботиқ ва қавариқ ҳамда 72 текис) экранларидан иборат. Баландлиги 6 метр ва кенглиги 25 метр бўлган дизайн табиатнинг улуғвор мўжизаларини ҳар қачонгидан-да таъсирлироқ намойиш этган ҳолда CES кўргазмасига ташриф буюрган меҳмонларни ғаройиб янгиликлар оламига олиб киради. Океан тўлқинларининг ғайритабиий кучидан тортиб Шимолий ёғдуга қадар «LG OLED-Тўлқин» томошабинларни Ердаги энг эсда қоларли табиат ҳодисалари ва масканларига олиб борган ҳолда атрофдагилар ички ҳиссиётларини тимсоллар ва овозларга тўлдиради. Улар ҳаттоки, океан тўлқинлари устида юриш қандай бўлишини ҳис этишлари мумкин.

«Фаввора» ташриф буюрувчиларни 20 революцион LG OLED-телевизорларининг синхрон намойишлари билан ҳайратга солади. Ингичка, нозик дисплейлар ажойиб хореографик кетма-кетликда юқори ва пастга буриш орқали тасвирнинг мукаммал сифатини намойиш этади. Ўраладиган LG SIGNATURE OLED TV R телевизорлари – фойдаланилмаганда замонавий алюминий устунга айланувчи, кўздан бутунлай ғойиб бўлувчи экранли дунёдаги ягона телевизор. Футуристик телевизор атроф-муҳит билан фазовий муносабатларни қайта талқин қилади ва телевидения тарихида сезиларли муваффақият ҳисобланади.

2016 йилдан бошлаб LG OLED инсталляциялари катта халқаро тадбирларда оммалашиб борди. CES’даги биринчи LG OLED-инсталляцияларидан бири, 2016 йилдаги «LG OLED Туннел» гумбазсимон шаклга эга бўлиб, тунги осмоннинг ҳайратланарли манзараларини намойиш этган эди ва фазовий дизайн учун LG компаниясига  Red Dot Award мукофотини олиб келганди. Кейинги йилда Милан дизайн ҳафталигида намойиш этилган «Senses of the Future» катта ёруғлик инсталляцияси энг яхши инсталляция учун Milano Design Award 2017 мукофотини қўлга киритди ва LG’ни ушбу мукофот ҳамда «Spatial Communication» номинациясида Red Dot гран-присига сазовор бўлган биринчи Корея компаниясига айлантирди. Ўтган йили CES кўргазмасида намойиш этилган «LG OLED Шаршаралари» инсталляцияси яна бир маротаба  Red Dot Award 2019 мукофотини қўлга киритди.

CES 2020 кўргазмасида LG стендига ташриф буюрганлар янги LG OLED-инсталляцияларининг қойилмақомлигига бевосита ўз кўзлари билан ишонч ҳосил қилиш имконига эга бўлишди. CES’даги LG'нинг барча янгиликлари ва эълонларини #LGCES2020 хэштегидан фойдаланган ҳолда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page