LG компанияси CES 2020 кўргазмасида келгуси авлод интеллектуал процессорларига эга 2020 йил 8K телевизорлари тўпламини тақдим этади

LG компанияси CES 2020 кўргазмасида келгуси авлод интеллектуал процессорларига эга 2020 йил 8K телевизорлари тўпламини тақдим этади


Такомиллаштирилган Alpha 9 Gen 3 AI процессори тасвир ва овозни компаниянинг 8K дисплейлари учун ҳайратланарли даражада оптималлаштириб беради.

Real 8K маҳсулотларини тақдим этаётган LG Electronics (LG) компанияси CES® 2020 кўргазмасида 8K-телевизорларнинг янги авлодини намойиш этади. Умаман, 77 ва 65 дюйм экранли телевизорларнинг 8 модели таништирилиб, улар компаниянинг 88- ва 75-дюйм экранли 8K-телевизорлар қаторини тўлдирадилар.

2020 йилнинг кенг моделлар қатори 8K премиум-классдаги 88 ва 77-дюймли LG SIGNATURE OLED (88/77 OLED ZX моделлари) ва LG NanoCell (75/65 Nano99, 75/65 Nano97, 75/65 Nano95 моделлари) бўлган телевизорларни ўз ичига олади. Барча моделларда экран кенгайтмаси Технологиялар Истеъмолчилар Ассоциацияси (CTA) талабларидан юқори, зеро 8K UHD сифатида аниқланувчи бу кенгайтмалар контраст модуляциянинг (CM) 50 фоизли минимал поғонаси кўрсаткичига мос келиши лозим. Хусусан, TÜV Rheinland каби мустақил лабораториялар LG SIGNATURE OLED 8K ва LG 8K NanoCell TV телевизорлари контраст модуляциянинг анча юқори кўрсаткичларини намоён қилаётганини тасдиқлаганлар.

LG 8K телевизорлари Real 8K самарасини таъминлаш билан чекланиб қолмаган. Улар келажак сари юзланиб, Real 8K форматининг барча жиҳатларидан фойдаланиш ва тасвирдан лаззатланиш имкониятларини беришни кўзлайди. LG компаниясининг янги 8K-телевизорлари 8K контентининг оқимини секундига 60 кадр тезликда қўллаб-қувватлаш билан биргаликда HDMI бўйича 8K 60P узатиши сертификатланган. Шунингдек, янги моделлар 8K контентни HEVC, VP9 ва AV1 каби кодлаш форматларининг кенг танловини қўллаб-қувватлайди.

LG телевизорларининг 8K кенгайтмали янги моделлари Alpha 9 Gen 3 AI интеллектуал процессорлари туфайли кучайтирилган иш қобилиятига эга. Чуқур ўрганиш алгоритмини қўллаш ортидан, 2020 йил моделлари сунъий идрок ёрдамида 8K масштаблаш орқали   юқори тасвир ва овозни оптималлаштиришга эришган. Янги процессор чуқур алгоритмлашга таянган ҳолда ва Sharpness Enhancer частотасига асосланган Quad Step Noise Reduction услубини қўллаб, пастроқ кенгайтмали контентни деярли 8K даражасига етказиши мумкин.

AI Picture Pro'ни ўзида жамлаган Alpha 9 Gen 3 каби янги функциялар инсон қиёфаси ва матнларни таниб олиш ҳамда терининг табиий жилоларига эришиш билан бирга матнни тиниқлаштириш имконини беради. Яна бир янги функция – жанрнинг автоматик танлови, контентни тўртта жанрга таснифлайди. Кино, спорт, стандарт ва анимацияларга бўлган ҳолда тасвирни созлашни айни контент туридан келиб чиқиб автоматик тарзда амалга оширади.

Sound Pro от LG овозни тўртта тоифага таснифлайди – мусиқа, фильмлар, спорт, драма ва янгиликлар. Бу эса ўз навбатида овоз сифатини 5.1 виртуал шакл даражасига оширишни оптималлаштиради.

iOT қурилмалари устидан назорат телевизорни бошқаришнинг овозни танувчи ThinQ ва Apple AirPlay 2 / HomeKit функцияларини қўллаб-қувватловчи уй панели ёрдамида амалга оширилади. Бошқа овоз ёрдамчилари Google Assistant ва Amazon Alexa тизимида ишлайди, Alexa Premium Far-Field Voice тайёрлайди.  

«LG истеъмолчиларга тасвирдан унутилмас завқ олиш имкониятини беришни истайди» – дейди LG Home Entertainment Company президенти Пак Хён-сей. «LG 8K OLED ва NanoCell телевизорлари билан эса мижозлар келажакка мўлжалланган, форматидан қатъи-назар юқори сифатли тасвир ажойиб намойиш этувчи маҳсулот харид қилишларига амин бўлишлари мумкин».

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page