LADA Uzbekistan блогерлар учун йирик танлов эълон қилади: бош соврин – Lada XRAY Cross автомобили!
Ушбу танловда Ўзбекистондан исталган блогер иштирок этиши мумкин*. Рўйхатдан ўтиш учун юқоридаги ушбу расмни Инстаграм саҳифангизда бўлишиш, саҳифамизни белгилаш ва #bestbloggeruz ҳештегини қўйиш кифоя. Қатнашчилар сафига кирган бўласиз.
Танлов 4 босқичда ўтказилади. Иштирокчига айланиш учун блогер LADA автомобили билан ўзи ёзган уникал сценарий асосида креатив видеолар олиши лозим. Финал босқичига ўтган 10 нафар (ташкилотчи қўшимча равишда 2 нафар финалчини танлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади) иштирокчилар сўнгги босқич – расмий тадбирга таклиф қилинишади, айнан шу ерда ғолибларни аниқлаймиз*.
Энди энг қизиғи, СОВРИНЛАРга ўтамиз:
- 1-ўрин – супер-соврин LADA XRAY Cross автомобили;
- 2-ўрин – MacBook Pro 13;
- 3-ўрин – GoPro 6 + аксессуарлар.
Томошабинлар эътирофи – LADA автомобилини харид қилганда 10 миллион сўмлик ваучер.
Шунингдек, финалчилар қимматбаҳо совринларга эга бўлишади.
Муҳим:
*- Фақат Ўзбекистон фуқаролари қатнашиши мумкин.
*- Танлов якунлари сарҳисоб қилинаётганда блогер Ўзбекистонда бўлиши лозим.
www.lada.uz/contest/Ommaviy_shartlashuv.htm сайтида оммавий оферта билан албатта танишиб чиқинг.
Олға, дўстлар! Иштирок этинг, барчага танлов ҳақида маълум қилинг ва ғалабага бўлган имкониятларингизни ошириб олинг!
Реклама ҳуқуқи асосида