LADA автомобилини 5 500 000 сўмгача фойда билан қандай харид қилиш мумкин?

LADA автомобилини 5 500 000 сўмгача фойда билан қандай харид қилиш мумкин?


LADA Uzbekistan компанияси ўзбекистонлик харидорларга LADA русумидаги кенг турдаги автомобилларни қулай шартларда сотиб олиш имкониятини тақдим этади. Махсус акция ва дастурлардан фойдаланган ҳолда ушбу автомобил брендининг омадли эгаси бўлишингиз мумкин.

Trade-in – эски автомобилни сотиб, янгиси учун чегирмани қўлга киритинг

Trade-In акцияси – эски автомобилингизни сотиш баробарида янги LADA автомобилини харид қилиш учун қўшимча чегирмани қўлга киритишнинг ажойиб имконияти. Агарда сиз ўз автомобилингизни бир ой ичида сотган бўлсангиз, LADA расмий савдо офисларига мурожаат қилганингизда олди-сотди шартномасини тақдим этинг ва автомобил харид қилишдаги қўшимча чегирмани қўлга киритинг.

Изоҳ: Сотилган автомобил сизнинг шахсий мулкингиз бўлиши ва юридик жиҳатдан ҳам сизнинг номингизга расмийлаштирилгандагина чегирма тақдим этилади.

Акция 2019 йилнинг 18 февралидан 31 мартига қадар амал қилади.

* Мазкур акция бўйича чегирмалар «Оилада иккинчи LADA» ва «Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш дастури» чегирмали акциялари бўйича умумлаштирилмайди. «Автомобил буюртма қил ва фойда ол» ёки «Янги LADA Granta'га чегирмалар» акцияларидан бирига умумлаштирилиши мумкин.

Оилада иккинчи LADA

Агарда оилангизда LADA автомобили мавжуд бўлса ва сизга иккинчи автомобил зарур бўлса, у ҳолда «Иккинчи LADA автомобили» дастури бўйича қўшимча чегирмани қўлга киритишингиз мумкин. 

Асосий шарти – оилада (шахсий ёки яқин қариндошда фойдаланилаётган) чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган LADA автомобили мавжуд бўлиши лозим. Ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши бутун мамлакат бўйлаб LADA расмий савдо офисларида янги автомобилни сотиб олишда қўшимча чегирмага эга бўлиш имконини беради.  

Акция 2019 йилнинг 18 февралидан 31 мартига қадар амал қилади.

* Мазкур акциянинг афзалликлари «Trade-in дастури» ва «Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш дастури» акцияларининг шартлари билан умумлаштирилмайди. «Автомобил буюртма қил ва фойда ол» ёки «Янги LADA Granta'га чегирмалар» акцияларидан бирига умумлаштирилиши мумкин.

Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш дастури

LADA Uzbekistan эндигина олий ўқув юртини тамомлаган ва ўз касби бўйича ишлашни бошлаётган ёш мутахассислар учун махсус дастурни маълум қилади. Компания меҳнатсеварлик ва тиришқоқликни юқори қадрлайди, шу сабаб ҳам барча ёш мутахассисларни LADA автомобилларини имтиёзли шартлар билан харид қилишга таклиф этади.  

Қўшимча имтиёзларга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, Олий ўқув юртининг кундузги бўлимини 2015-2018 йиллар оралиғида тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломи мавжуд бўлган мутахассислар эга бўлади. Дастур иштирокчисига айланиш учун фақатгина харидорнинг паспорти ва дипломнинг аслини мамлакатдаги LADA Uzbekistan расмий савдо офисларига тақдим этиш талаб этилади.

Акция 2019 йилнинг 18 февралидан 31 мартига қадар амал қилади.

* Мазкур акциянинг афзалликлари «Оилада иккинчи LADA» ва «Trade-in дастури» акцияларининг шартлари билан умумлаштирилмайди. «Автомобил буюртма қил ва фойда ол» ёки «Янги LADA Granta'га чегирмалар» акцияларидан бирига умумлаштирилиши мумкин.

Кутиш учун чегирма

Агарда сиз танланган автомобил айни вақтда мавжуд бўлмаса ва уни етказиб бериш учун кутиб туришни таклиф этишса, LADA Uzbekistan кутиш вақтини сездирмаслик учун қўшимча чегирмани таклиф этади. Ушбу имтиёз тўловни 100% амалга оширган харидорга тақдим этилади. 

Чегирма миқдори бевосита танланган автомобил модели билан боғлиқдир. Чегирманинг аниқ нархини Ўзбекистондаги ҳар қандай LADA расмий дилери офисларида аниқлаштириш мумкин.

Акция 2019 йилнинг 18 февралидан 31 мартига қадар амал қилади.

* Мазкур акция билан бирга «Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш дастури», «Оиладаги иккинчи LADA» ва «Trade-in дастури» акцияларидан фақатгина биттаси қўлланилиши мумкин.

Янги LADA Granta чегирма билан

LADA Uzbekistan янги Granta'га чегирма бошланганини маълум қилади. Чегирма янги Granta'нинг барча турларига тегишли бўлиб, унинг аниқ миқдори ҳақида LADA'нинг Ўзбекистондаги расмий дилерларида аниқлаштиришингиз мумкин.

Акция 2019 йилнинг 18 февралидан 31 мартига қадар амал қилади.

* Мазкур акция билан бирга «Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш дастури», «Оиладаги иккинчи LADA» ва «Trade-in дастури» акцияларидан фақатгина биттаси қўлланилиши мумкин.

LADA'нинг Ўзбекистондаги расмий дилерлари манзиллари ҳақидаги маълумотларни LADA.UZ расмий сайти орқали олишингиз мумкин.

Шунингдек, ҳар қандай сизни қизиқтирган маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин: +99871 215-02-30

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page