#Kurs

#Kurs


Долларнинг расмий курси ўсишда давом этмоқда


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 11 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 19,24 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 7862 сўму 17 тийинга тенг бўлиб турибди.

Евро курси эса 15 сўму 42 тийинга арзонлаб, 1 евро 9081 сўму 59 тийинни ташкил этмоқда.

Бир рубль курси 3 сўму 58 тийинга тушиб, 1 рубль курси 112,59 сўмга етган.

Буюк Британия фунт стерлинги қиймати 6,51 сўмга арзонлаган ва 1 фунт 10158,71 сўмни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Report Page