Kun.uz

Kun.uz

@kunuz

Қонунни ниқоб қилиб олган қонунбузарлар ёки (Ўрганган кўнгил ўртанса кўймас) мажбурий меҳнатга жалб қилишни янгича усули...?



Ўзингизга маьлумки, ҳозирги кунда Халқ таълимига катта этибор каратилган бўлиб, таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва таълим сифатини дунё рейтингига олиб чиқиш, ёшларимизнинг тўлақонли билим олишларига кенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида Муҳтарам Президентимиз томонидан бир қатор фармон ва қарорлар имзоланган бўлиб, амалда ижросини ўз ифодасини топмоқда. Бунинг замирида Халқ таълим тизимидаги соҳа вакилларининг эркин фаолият юритишига кўпгина шарт шароитлар яратилган бўлсада, бироқ ушбу фармон ва қарорларнинг маъзмун ва моҳиятини тушунмаган ёки тушунишни ҳоҳламаган айрим кимсалар таълим соҳасининг илдизига болта уриб келмоқдалар.
Мисол учун: Халқ таълим вазири Шерматов Шезод Хатамович вазир лавозимига тайинланганларидан сўнг 3 принципни Халқ таълими соҳасида асосий принциплардан этиб белгилади.
Яъни: Шаффофлик, Ҳалоллик, Ошкоралик
Халқ таълим тизимида ташкил этилган Ҳуқуқий назорат инспекциясининг асосий вазифаларидан бири халқ таълим ходимларини нормал фаолият юритишига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш, мабурий меҳнатга жалб этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш омилларидан иборат бўлсада афсуски таълим соҳасининг айрим ходимлари томонидан қонун талаблари ва вазирнинг 3 та принципига зид хатти ҳаракатлар амалга оширлаётганлиги ачинарли ҳолдир.
Куни кеча Муҳтарам Президентимиз тезкор видео селектир жараёнида айрим мансабдор шахсларни ўз ваколати доирасидан четга чиқиб ахоли яшаш шароитига зид равишда иш тутканликлари, уларни турар жой яни яшаб турган уйларини бузиш ҳамда мажбурий меҳнатга жалб қилганликлари боис, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановларни кескин танқид остига олиб улар олдига ОАВ, интернет орқали ҳада блоггерлар ёрдамида кенг жамоатчилик ҳамда халқдан узур сўраб чиқишларини талаб қилган эдилар. Бундан ташқари селектор аудиосини ва видео ёзувларини диққат билан тинглаган бўлсангиз, Президент икки кишига — Зайнилобиддин Низомиддинов ва Абдулла Ариповга топшириқ берди. «Ҳокимларни ишдан олиш буйича таклиф беринглар», — деди Президент уларга.
Шунга қарамай ўзларига тегишли хулоса чиқармаган кимсалар ҳам йўқ эмас.

- Бунга мисол этиб Фарғона вилояти Тошлоқ туманига қарашли 2-ИДУМ ўқув ишлар бўйича директор ўринбосарлари Мамажонова Мамура ҳамда Ҳайдарова Наргизаларнинг 

1-август санасида мактаб ҳудудида ҳодимлар орасида ўз бошимчалик билан олиб борган йиғилишида гапириб ўтилган гаплардан қуйидагиларни баён қилмоқчимиз:

- Уларнинг такидлашларича Ш.Долимов вилоят бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишида (ушбу кимса Фарғона вилояти ҳалқ таьлими бошқармасида нуфузли лавозимларнинг бирида ишлаб келади) ўз шахсий манфатини кўзлаган ҳолда яъни юқори лавозимда ўтирганлигидан фойдаланиб барча мактаб рахбарлари ҳамда ЎИБДЎ лар йиғилишида янги ўқув йили учун ажратилган квоталар тўғрисида гап олиб ундан сўнг мактабда тозалик ишлари сустлиги деярли хеч-бир мактаб тайёр эмаслигини айтиб кескин танқид остига олган ҳамда педагог ходимлар мактабда ишламаса уларни Риштон туманига (снос) мажбуран ишлашга юборишини қаттий такидлаган ва йиғилишдагиларга оз фурсат мобайнида белгилаб ўтилган ишларга ходимларни жалб қилишликни керак бўлса меҳнат қилишларини айтиб ўтган деб гапни бошлаган 2-ИДУМ ходимаси М.Мамажонова. 

Шу боис ўз уйинг ўлан тўшагин қабилида ўз ваколат доирасида бўлмаса ҳам, мактаб директори мэҳнат таьтилдалигини рўкач қилиб барчани мактабдаги (хозирда қурилиши тугалланмаган) ободонлаштириш ишларига жалб этиш мақсадида маьнавий ва маьрифий ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган Ҳошимов Муроджон зиммасига юклайди ҳамда барчага ишларни ўзбилармонлик билан Наргиза Ҳайдарова ҳамкорлигида тақсимлаб беради.

Бу ишларга қаршилик қилган ва хозирда хеч-бир ходимни мажбуран ишлата олмаслигини такидлаган ҳамда бундай ваколатга эга эмаслигини такидлаган М.Ҳошимовга хар қандай инсоннинг нафсониятига тегадиган (еркаклар қилмаса энди аёллар ҳаммаёққа бош қош бўламиз) каби гаплар билан ўша ерда турган ходимларга сизлар қилмасанглар биз кўтарайликми аравани дея баланд оҳангда гапириб белгилаб қўйилган жойларни кўрсатган.

Ёзни қайноқ тафтида жазирамада ишлашга мажбурланган ходимларда нима гунох (Риштон сносидан) қўрқиб ишлаш лозим экан деб жазирама кун ярмида ҳам ишлашлари керакми? Бу нима дегани аслида четдан назар солганда бу ҳам мажбурий меҳнат (снос) эмасми? 

Бу ҳам етмагани ходимларни ишлатишни бутунлай зиммасига юклаб қўйилган М.Ҳошимов куннинг қоқ ярми жазирамада педагог ходимларни хонада олиб ўтириб ўйин ўйнаб уларни ишлашларига тўсқинлик қилди деган гаплар билан директор ва тумандагиларга Н.Ҳайдарова томонидан олинган суратни кўрсатилгани бу холат ўта тазийқ ўтказувчи шаҳслар томонидан амалга оширилган дегани эмасми ?


Ўчитувчиларни ишламаябсан дейилишига сабаб нимада? 


Бунда: Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда ҳам мактабда самарали ишлар йўлга қўйилганлигими? 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Шу боис президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. 

Маълумки, давлат раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. 

Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган ва муассасада унумли фойдаланилсин дейилган эмасми? Ёки жазирама офтобда қўлига кетмон, бел курак олиб ишлаш учун келмаганми мактабга ўқитувчи?


Сарлавҳамиз ўртасида (тугалланмаган мактаб таьмири) дейилган, хар-бир синф хоналари умуман кириб бўлмас холатдалиги боис, ўқувчи ва уюшмаган ёшларни жалб қилиш ҳамда мароқли хордиқ чиқариш мақсадида компютер ўйинлари ташкил қилинган.


Ушбу хонада шу жумладан ўқувчилар таьтилдалигидан педагог ходимлар ўзлари ҳам унумли фойдаланиб келишмоқда.

Уларнинг айби соат 13:20 бўлганлиги тушлик тугап белкурак олиб ишламаганликлари учун (юқорида айтиб ўтилган директор ва туман ХТБ га кўрсатилган сурат) Н.Ҳайдарова ўз қўл телифони орқали суратга олиб хали ойлик ишлаш паллада гаплашамиз деб чиқиб кетгани одамни хайратлантиради.

Мактаб ЎИБДЎ ходимаси Н.Ҳайдарова нимага асосланиб гапирган...?

Бунадай мазмундаги гапиришга сабаб:

Мактабда ўқув йили давомида чиқимларга деб ушланмалар бўлгани биринчиси эмас екан.

Ҳодимларни қўрқанича боракан демак, негаки бундай молиявий пирамиданинг ҳамтавоқлари Н.Ўрмонова Ю.Содиқовалар хар бир ходимдан директор топшириғига кўра 50.000 (эллик минг) сўм кези келса 70.000 (етмиш минг) сўмдан ойликдан нахт пул ушлаб келишгани бунга асосий сабаб қилиб директор ҳодимларга туман бўлимини рўкач қилиб қўйишгани.

Ўйлаб қаралса бундай пуллар аслида қайерга сарфланган, мактабни холати ачинарли кўринишда, кўриниб турибдики шу йил давомида тўпланган пуллар қайерда? 

Директор айтгинидек туман бўлимдагилардами, ҳаммаси жумбоқ буни ким назорат қилади бўлим юристими, юристни ўзи бир айбсиз ходимга аризангни ёз ёзмасанг шундоқ ҳам йиллик тузилган меҳнат шартнома орқали иштан оламиз деб турса унда ким хал этади? Юрист масаласига кейинроқ тўхталамиз.


Нима айби борки ўқитувчининг бундай тазийққа учрайди. Ш.Долимов Риштон туманига (снос)га юбормасин, Н.Ҳайдарова еса ойликдан ушласа Н.Ўрмьнова ҳамда Ю.Содиқовалар чиқим дафтарини кўтариб келмасин деб қўрқишлари керакми?

Ким буларни назоратга олади? Ким ўқитувчини ўйлайди? 

Ўз ҳамкасблари шу тарзда иш кўрса ким буларга енгил нафас олишларига имкон яратади? Ким...?


Енг қизиғи ертаси 7-август кундаги холат бизни янаям ўйлантириб қўйди...


Тошлоқ тумани рахбар кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Рўзматжон Ҳолматов эрта тонгдан ўз ваколатини суистемол қилган ҳолда туман мудири А.Б.Солиевни хабардор этмасдан (туман мудирини бўлган ишлардан хабари ёқлигини аудиё ёзувда тан олиб айтган) 

мактаб директори Я.Абдурахмонова билан

ММИБДЎ ходими М.Ҳошимовни нега кеч қолиб келганликда айблаб унга қўпол муносабатда бўлгани, ваҳолангки ВХТБ буйруғи иловасига туман мудирини ўзи чиқарган буйруқ асосида мактабда иш вақти 08:30 дан 17:00 гача этиб белгилаб қўйилган зеро М.Ҳошимов 7-август куни 08:15 да мактаб худудида бўлган бунга асос туман кадрлар бўлими бошлиғини ўзи ҳам тан олиб айтган гаплари.


Аммо гап шундаки зудлик билан туман ХТБ биносига яни мани олдимга ортимдан етиб боринг дея, хеч қандай ёзма ёки оғзаки тушунтиришларсиз ва сабабсиз мактабдан директор билан чиқиб кетгани.


Туман бўлимида нима гап...?


Айтилган вақтдан кеч қолмасдан туман бўлими Рўзматжон Ҳолматов хонасига етиб борган вақт уни (юқорида тилга олинган) туман бўлим юристи Дилдора Абдуллаева қарши олади ва кириб ўтиришини сўраб нима иш қилиб юрганини М.Ҳошимов устидан этироз тушгани буерга келиши сабаби иштан бўшашлик тўғрисида ариза ёзишини такидлайди.

Аудио (овоз) ёзуви мавжуд далил.

Хеч насадан хабари йўқ бир ходим нима бўлаётганини англаш

учун сабаб сўраганида туман мудир ўрин босари У.Нурматов ҳамкорлигида кириб келган мактаб директори Я.Абдурахмонова таьтили мобайнида бирор маротаба мактабга келмагани ҳеч бир иш қилмаганини такидлаб ходимлар хохламаябди зам директоримни ишлашини дея гапиради.


Бир нарса қизиқтириб қўйди шу ерда...


Хўп! Агар директор хақ бўлса нега ўша ерда турган бўлим ҳодимлар рахбари М.Ҳошимовни меҳнат таьтилига чиққанлигини ва таьтил мобайнида туман ҳокими Ш.Т.Абдусаломов ва туман ХТБ мудири А.Б.Солевлар ғаллага жалб қилиб чақириб олишганини эсламади, негаки буни Р.Ҳолматов М.Ҳошимовга меҳнат таьтили мобайнида телефон қилиб бириктирилган худудга етиб боришлигини, кадрни ўзи айтган.


Буёғи қизиқ бўлдию...


Жабирдида М.Ҳошимовни ариза ёзишимга асос нима деб берилган саволига, ўша ерда ўтирган мудир ўрин босари У.Нурматов, Ж.Воисов, туман бўлими юристи Д.Абдуллаева, кадрлар бўлими бошлиғи Р.Ҳолматов мактаб директори Я.Абдурахмонова кераклича асос топиб беришолмагани бўлди.


Унда нега туман биносига чақиртирилган...? 


Мактаб директори, ҳодимлар бўлими бошлиғи ва юрист аризангни ёзсанг ёз бўлмаса шарт эмас бир йиллик тузилган меҳнат шартномангни қайта тузмасак ўз-ўзидан иштан кетасан дея қўрқитув оҳангида гапирганлари хайратланарли.


Аслида ходимни меҳнат шартномасини бекор қилиш учун арзигулик сабаб кўрсатилиши ёки иш фаолиятида қандайдир ноқонуний холатлар рўй берган бўлса, умуман олганда асос бўлиши лозим эмасми? Ким хохласа ўз ваколатига кирмаса ҳам ўқитувчига аризангни ёз дейиши хақлими? 


Бу Тошлоқ тумани Республикада таниқлилиги етмагандай энди бундай холатлар ҳам кузатилиб турганига ажабланмаса ҳам бўлади.


Ариза ёзишга асос нима эмиш (сан яни М.Ҳошимов ўқитувчиларни ишлатмагансан) деб аудио ёзувда айтган гапилари асос бўлади.


Қизиқ директор ўзи нима деганини ва нима мақсадни кўзлаганини билармикан?


Қайси ходимга бор қўлинга кетмон ол деса, ўша ходим олади? 

Хўп мажбурландиям дейлик лекин бу мажбурий мехнат эмасми? 

Кимни бўйнига сиртмоқ тортиб ишлатиш керак, ахир инсонмизку. Рахбарсан дегани гапингни ўтказ ўтказмасанг ана катта кўча қабилида иш тутиши дегани эмаску.


Қисқаси (ўзбекона айтганда) кўнгилчанглик ўқитувчини айбдор бўлишликга олиб келиб қўйиши. Улар ҳам зўравон инсон бўлишсинми, ахир бизнинг фарзандларимиз уларни қўлида таҳсил оладику, сизу-биз қандай кимсалар қўлига топширишимизни ўйлаб қўрқиб кетасан киши...

Зеро мажбуран ишлатувчиларга топширайликми ёки бўлмаса оддий тўғри гапни гапиришдан қўрқиб аризамни олмасмикан деб турган ўқитувчигами?

Иккала холатда ҳам мактаб директори ва бундай қабих ишларга алоқадор шахсларга нима деб фикр билдиришни ҳам билмай қоласан.

Келажак авлод қўрқув остида улғайишларига қайси ота-она жим қарайди, ёки ушбу масалага бевосита алоқадор шахслар кўз юмиб қўя қол қабилида иш тутишлари мумкинми.

Бир даргохда фаолият олиб бораётган ҳамкасбларига қўпол тарзда ишга жалб қилмаганлиги аризангни ёз даражасига келиб қолиса, нима ҳам дердик Президентимиз мажбурий меҳнатни қоралаб турганларида Тошлоқ туманидагилар этибор ҳам беришмаган кўринишади.


Ҳалқ таьлими вазирлиги ва бошқа юқори ташкилот органлари қаёққа қараябди...? 


Фарғона вилояти бошқарма бошлиғи М.Турдиматов уйғоқми қўл остидаги ходимларни назоратга олиш шунчалик қийинми? 

Келгусида бошқа бир жабирдидалар айбсиз-айбдор, сабабсиз тазийқлардан ариза ёзмаслигига ким кафолат беради? Уларни ҳам оиласи фарзандлари бордир, ким уларни боқади?

Ким ушбу саволбарга жавоб беради ким...?


Бу масалага тегишли идоралардан кераклича хулоса ва чора кўришларини кутиб қоламиз.

Биз хали яна бу мавзуга қайтамиз, хозирча мутасаддиларга шундайлигича қолдирамиз.


Манба: Kun.uz

Report Page