Kun.uz

Kun.uz

@UzbekNews

Тожикистоннинг уч банки Ўзбекистондан 100 млн доллар миқдорида кредит олади

Тожикистоннинг «Амонатбанк» давлат омонат банки ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу кредитларни бериш бўйича барча шартларни муҳокама қилди, дея хабар тарқатди «ASIA-Plus».

«Савдони молиялаштириш бўйича якуний ҳужжат келгуси кунларда имзоланади», - деди «Амонатбанк» раҳбари Рухулло Ҳакимзода 24 июль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. 

Унинг сўзларига кўра, «Амонатбанк» орқали ўзбек товарлари ва маҳсулотларини импорт қилувчиларга 33 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилмоқда.

Ҳукимзода сўзларига кўра, ҳужжат имзолаганидан сўнг ўзбек товарларини мамлакатга импорт қилишни истаган тожикистонлик импортчилар 1 миллион долларга тенг имтиёзли кредитлар олиши мумкин.

Кредитлар бериш механизми қуйидагича: Ўзбекистон банки Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларига пул маблағлари беради, уларнинг ҳисобидан тожикистонлик импортчилар товарларни олади. Бу жараёнда «Амонатбанк» кафил сифатида чиқади, яъни тожик компанияларига кафолат мактубини тақдим этади, улар билан Ўзбекистонда товарни олиш мумкин. Кейинчалик тожик етказиб берувчилари «Амонатбанк»га кредитни сомонийда тўлайди, у эса, ўз навбатида, пулларни валютага конвертация қилади ва Ўзбекистон банкига қайтаради.

«Амонатбанк» раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон кредитлари бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга берилади. Яъни, агар етказиб берувчи халқ истеъмоли товарлари олиб киришни хоҳласа - 1 йилгача, агар ускуналар бўлса - 3 йилгача.

«Кредитлар учун фоиз ставкаси йилига 8 фоизни ташкил этади, агар кредит муддати 1 йил бўлса. Агар муддат бир йилдан ошса, бу рақам йилига 9% бўлади», - деди у. 

Ҳакимзода таъкидлашича, мазкур банкда ҳар бир шартнома бўйича аккредитивларни бир миллион долларгача очиш мумкин.

Жорий йилнинг март ойида «Амонатбанк» ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Эсхат банки» ва «Асака» банки, шунингдек, «Ориёнбанк» ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» ўртасида савдони молиялаштириш бўйича битимлар имзоланди.

Ушбу келишувларга икки ҳукумат ўртасида имзоланган молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида банклар ўртасида эришилди.

Ҳужжат юқорида қайд этилган банклар томонидан умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи махсус кредит линиялари очилишини назарда тутади.

Report Page