Kun.uz

Kun.uz

@UzbekNews

Қирғизистон толиблар ва ИШИД томонидан келаётган таҳдид туфайли чегараларни мустаҳкамлади

Қирғизистоннинг давлат чегараларида террорчиларга қарши курашиш мақсадида қўшимча блокпостлар қўйилди. Бу ҳақда ушбу мамлакат Давлат чегара хизматининг раиси Уларбек Шаршеев матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Фото: kabar.kg

Унга кўра, Афғонистон Қирғизистон учун алоҳида хавф туғдиради, дея хабар беради «Кабар» агентлиги.

Сўнгги пайтларда халқаро террорчилик ташкилотлари, хусусан, «Толибон» ҳаракати, ИШИДнинг катта кучлари Марказий Осиёнинг қатор давлатлари чегараларига яқин ерда жойлашиб олди. Сўнгги маълумотларга кўра, 10 мингдан ортиқ жангари бор, бу Қирғизистонга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

«Шу муносабат билан, халқаро террорчилик ташкилотлари аъзоларининг республикамиз ҳудудига киришига йўл қўймаслик мақсадида узоқ участкаларга чегара-қидирув гуруҳининг бўлинмаси юборилмоқда - шундай шахсларнинг эҳтимолий ҳаракатланиш йўлига. Бундан ташқари, вақтинчалик қўшимча блокпостлар ўрнатилди», - деди Давлат чегара хизмати раҳбари.

Report Page