Kun.uz

Kun.uz

@UzbekNews

Раҳмат Оқилов умрбод қамоқ жазосини Швециядаги энг қаттиқ тартибли қамоқхонада ўтайди

Фото: SVT

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган, Стокгольмдаги теракт бўйича иш юзасидан умрбод озодликдан маҳрум этилган Раҳмат Оқилов муддатни Кумла қамоқхонасининг махсус бўлимида ўтайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фикрига кўра, Оқилов қочишга уриниши мумкин, шу сабабли у Швециядаги энг қаттиқ тартибли қамоқхонага жойлаштирилди.

Шунингдек, унинг бошқа маҳбуслар билан мулоқоти чекланади, сабаби у зўравонлик бўйича ўз қарашлари билан уларга таъсир ўтказиши мумкинлигига доир хавфлар бор, деб хабар қилмоқда SVT телеканали.

Июнь ойида Стокгольм суди Оқиловни беш кишининг ўлими ва 119 кишини ўлдиришга уринишда айбдор, деб топди.

Report Page