Kun.uz

Kun.uz

@UzbekNews

Тошкент шаҳар «ГАИ»га биринчи ўринбосар тайинланди, бошлиқ эса йўқ 

Фото: KUN.UZ

Подполковник Бахтиёр Нигманов ИИВ Тошкент шаҳар Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Тошкент шаҳар йўл-патруль хизмати бригадаси командири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Ички ишлар вазирлигидаги манбага асосланиб хабар бермоқда. 

Шу пайтгача ушбу лавозимда Жамшид Жўраев ишлаб келганди. Бахтиёр Нигманов эса бунгача Тошкент шаҳридаги 3та туман батальон командири сифатида фаолият юритган. Нигманов Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида иш олиб борган. 

Тошкент шаҳар Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошлиғининг яна бошқа ўринбосари Азиз Садиров ҳам ўз лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда. 

Тошкент шаҳар Йўл-ҳаракати хавфсизлиги собиқ бошлиғи Барат Маменов вазифасидан озод этилганидан буён бу лавозимга ҳеч ким тайинланмаган.

Report Page