Kun.uz

Kun.uz

@UzbekNews

30 июнь куни Тошкентнинг қайси кўчалари ёпилади – ИИББ ойдинлик киритди

2018 йил 30 июнь куни “Ёшлар куни” муносабати билан Тошкентнинг айрим кўчалари ва чорраҳаларида ҳаракатланиш вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот-медиа маркази хабар қилмоқда. Шаҳарда “Марафон-2018” ташкил этилиши сабабли айрим йўллар вақтинча ёпилади. 

“Ёшлар куни“ муносабат билан жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳрида “Марафон-2018“ тадбири ўтказилади. Шу муносабат билан қуйидаги кўчаларда автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланаишини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Унга кўра, 2018 йил 30 июнь куни эрталаб соат 9-00дан соат 11-00гача Миробод туманида Темирйўлчилар кўчасининг Саракўл кўчаси ва Ҳайдар Алиев кўчалари билан чорраҳасигача, Ҳайдар Алиев кўчасининг Темирйўлчилар кўчаси ва Т-шаклли С.Толипов ва С.Банокатий кўчалари чорраҳаларигача бўлгаан қисми;

Фото: iibb.uz


Фото: iibb.uz

Яккасарой туманида эрталаб 9-30дан 11-00гача Глинка кўчасининг Шота Руставели кўчаси ва Нукус кўчаси билан чорраҳасигача бўлган қисмлари автомототранспорт воситалари учун ёпиқ бўлади.

Report Page