KUN.UZ
Farrux Zokirov
“Kun.Uz” ижтимоий тармоғи орқали “Бешариқ тумани ҳокимини қишлоғимизга таклиф қиламиз” сарлавҳали мурожаат 2021 йил 28-февраль куни туман ҳокими Р.Жўраев томонидан шахсан жойига бориб ўрганилди.
Шоберди қишлоғидаги Мунаввар кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашиб, юзма-юз мулоқат ўтказилди ҳамда уларнинг муаммолари эшитилди. Кўчадаги кўприк таъмирланадиган бўлди.
Бундан ташқари Шоберди қишлоғи фуқаролари билан 7-март куни кўпроқ аҳолини жалб этган ҳолда, кенгайтирилган учрашув ўтказиб, қолган муаммолар кўриб чиқилади. Шунингдек, вакант турган МФЙ раиси лавозимига янги раҳбар тайинлашга келишиб олинади.
Бешариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.