Тадбиркорликка оид маълумотномалар 50 фоизга арзонлашди

Тадбиркорликка оид маълумотномалар 50 фоизга арзонлашди

@kunuzsirdaryo

Навбатдаги қулайлик юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш имконини беради. Шунингдек, бир вақтда электрон рақамли имзо олиш ҳам мумкин бўлади.

Бундан ташқари, эндиликда бизнес субъектлари ягона давлат реестридан тегишли маълумот олиш билан боғлиқ йиғимлар 50 фоизга камайтирилади. Масалан, тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма олиш учун аввал БҲМнинг 1 баравари миқдорида (223 000 сўм) тўловни амалга ошириш керак бўлган бўлса, энди ушбу маълумот учун 111 500 сўм ундирилади.

Мазкур қарор ўз кучига 3 ойдан сўнг киради.

Сирдарё Kun.uz


Report Page