Ховос туманида бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

Ховос туманида бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

@kunuzsirdaryo
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида асосий эътибор алимент қарздорлиги мавжуд, лекин доимий иш жойига эга бўлмаган фуқароларга қаратилди. Ярмаркада 413 нафар ишсиз сифатида рўйхатга олинган алимент тўловчилар ҳамда тумандаги банд бўлган хотин-қизлар қатнашди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бунда тумандаги 50 та корхона ва ташкилотлар 401 та бўш иш ўрни билан қатнашди ва 18 нафар ишсиз алимент тўловчиларига ишсизлик нафақаси тайинланди. Бундан ташқари 48 нафар фуқаролар ярмарканинг ўзида ишга жойлаштирилди ҳамда 38 нафарига йўлланма берилди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Сирдарё Kun.uz

Report Page