Сирдарёда ЙТҲларнинг ҳар учтадан бири тезликни оширилиши оқибатида содир этилган

Сирдарёда ЙТҲларнинг ҳар учтадан бири тезликни оширилиши оқибатида содир этилган

@kunuzsirdaryo

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Шохрух Шарипов 2020 йил 10 ойи давомида жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органлари томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида ахборот берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.

Умумий йўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари таҳлил этилганида, содир этилган 101 та йўл транспорт ҳодисаларининг 33 таси “Белгиланган тезликка риоя қилмасдан транспорт воситасини бошқариш” оқибатида, 21 таси “Пиёда ва велосипед ҳайдовчиларининг белгиланмаган жойлардан ўтиши натижасида автомобил йўлига чиқиб кетиши” оқибатида, 9 таси “Йўналишни ўзгартириш” оқибатида, 8 таси “Оралиқ масофани сақламаслик” оқибатида, 3 таси “Чарчоқ, туфайли рулда ухлаб қолиш” оқибатида, 2 таси “Қарама қарши йўналишга чиқиб кетиши” оқибатида ҳамда 25 таси бошқа турда содир этилган ҳодисаларни ташкил этади.

Шунингдек, Одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 3 тага, фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятлар 6 тага, маъмурий назорат қоидалари билан боғлиқ жиноятлар вилоят миқёсида 4 тага кўп аниқланган.

Сирдарё Kun.uz

Report Page