Янгиер шаҳар ва Сирдарё тумани ҳокимларига инвестиция бўйича янги ўринбосар тайинланди
@kunuzsirdaryo🔹 Салиев Махсум Мукумбаевич Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Мухсум Салиев тайинловга қадар Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
🔹Курбонов Нурбек Исроилович Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Нурбек Курбонов тайинловга қадар “Сирдарё эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.