Сирдарё туманида 5 та умумтаълим мактаби директори ишдан олинди

Сирдарё туманида 5 та умумтаълим мактаби директори ишдан олинди

@kunuzsirdaryo
Фото: Uza.uz

Таълим инспекциясининг вилоят бўлими томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида тумандаги умумтаълим мактабларида ўтилаётган дарсларнинг сифати пастлиги, ўқитувчиларнинг дарсларга тайёргарликсиз келиши, ўқувчилар давомади назорати сустлиги, тарбиявий ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги аниқланган. Бу ҳақда uza.uz хабар бермоқда.

Тумандаги 42-мактабида шу йилнинг ўзида 3 нафар 11-синф ўқувчиси талончилик жиноятини содир этган, 21-мактаб ўқувчиси эса гиёҳвандлик моддаси билан мутасадди идора ходимлари томонидан қўлга олинган. Ёки 27-мактаби ўқувчиси ўғрилик билан машғул бўлиб, вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир этган. 

Таълим сифатининг пастлиги туман бўйича жорий йилда мактабни тамомлаган 1 минг 635 нафар битирувчидан атиги 179 нафари ёки 14,6 фоизигина ОТМларга ўқишга кирган.

Фото: Uza.uz

Шунингдек, тумандаги 28-сонли умумтаълим мактабининг геометрия фани ўқитувчиси 7 нафар ўқувчи дарсга келмаган бўлсада, йўқлама қилиб, уларнинг дарсда йўғлигини журналда қайд этмаган.

Ўқитувчининг қўлида на АКТ воситалари, на саволлар тўплами, на тест топшириқлари, на кўргазмали қуроллар ва на янги мавзунинг баёни бор. Унда календарь режадан бошқа ҳеч нарса йўқ. Хўш у ўқувчига нимани ўргатадию, ўқувчиси ундан нима олади. Энг ачинарлиси бунга ўхшаш ҳолат тумандаги 3, 21, 42-сонли умумтаълим мактабларида ҳам кузатилган.

Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари дарснинг сифати, ўқитувчининг дарсга тайёргарлигини назорат қилмаётганлиги танқид қилинди. 

Йиғилишда тумандаги 5 та умумтаълим мактабларининг директорлари йўл қўйган хато ва камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Сирдарё Kun.uz

Report Page