Оскар мукофотининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинацияси учун ўзбек фильми танланди

Оскар мукофотининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинацияси учун ўзбек фильми танланди


@kunuzsirdaryo

Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан сайёрамизнинг нуфузли мукофотининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига Ўзбекистон номидан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми танланди.

25 ноябргача картина фильм муаллифлари томонидан тегишли тартибда Ўзбекистон Миллий кинокомиссиясига тақдим этилиши зарур.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Шавкат Ризаев.

Ролларда Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Хожиқулиева ва бошқалар.

93-Оскар тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 25 апрель куни Лос-Анжелес шаҳрининг машҳур «Dolby» театрида бўлиб ўтади.

Сирдарё Kun.uz

Report Page