Ўзбекистон дунё парламентлари орасида аёллар сони бўйича 44-ўринда

Ўзбекистон дунё парламентлари орасида аёллар сони бўйича 44-ўринда

@kunuzsirdaryo

Давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини ошириш мақсадида 6 мингдан ортиқ фаол хотин-қиздан иборат кадрлар захираси шакллантирилган. 

Ҳозирги кунда вазирлик тизимида 16 нафар аёл раҳбарлик, 6 нафар аёл ҳокимлик, 1 нафар аёл элчилик лавозимида ишлаб келмоқда. Шунингдек, 1 500 га яқин хотин-қиз турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда. 

Бундан ташқари, қонунчилик палатасидаги депутатлар умумий сонининг 32 фоизи, Сенат аъзоларининг 25,6 фоизи аёллардан иборат. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон парламенти дунёнинг 190 парламенти орасида 44-ўринни эгаллаб турибди. 

Сўнгги йилларда давлат мукофоти совриндорлари бўлган хотин-қизлар сони 2 минг 224 нафарга етган. 

Биргина Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланганлар соҳалар кесимида тақсимланганда 339 нафар хотин-қизнинг 10 нафари ҳокимият тизимида, 30 нафари турли вазирлик ва ташкилотларда, 70 нафари таълимда фаолият олиб бормоқда.

Сирдарё Kun.uz

Report Page