2021 йилдан Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқарилади

2021 йилдан Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқарилади

@kunuzsirdaryo

SamAuto 2021-2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Ушбу электробуслар бир марталик қувватлантириш ҳисобига 300 км масофани босиб ўтади, бу шаҳар автобусининг ўртача бир кунлик масофа босишига мос келади. Тўлиқ қувватлантиришни электр тармоғига юклама камроқ бўлган пайтда 3-4 соат ичида бажариш мумкин.

Электробуснинг узунлиги 12 метрни, йўловчиларни ташиш ҳажми — 76 кишини ташкил қилади. Унинг поли паст: зинапоялар ва подиумнинг йўқлиги туфайли йўловчилар салон бўйича эркин ҳаракатлана оладилар.

Шунингдек, видеокузатув камераси ва автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.

Сирдарё Kun.uz

Report Page