«Мен итнинг боласи эмасман»

«Мен итнинг боласи эмасман»

🌐OLTIARIQ_TV

Kun.uz нинг икки журналисти истеъфо берди

Image caption
кун.уз мухбирлари Баҳодир Аҳмедов ва Зафарбек Солижонов

Kun.uz нашри журналистлари Зафарбек Солижонов ва Баҳодир Аҳмедов журналистларга ўлим таҳдиди қилган ва ҳақоратлаган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан муросага борилганидан норози бўлган.

Kun.uz мухбири ва юристи Солижонов нашр журналистларига ўлим таҳдиди қилган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам шундай мурожаат қилган.

"Жаҳонгир ака Ортиқхўжаевга эса ўша гапни яна қайтараман. Мен итнинг боласи эмасман ва последняя тварь ҳам эмасман. Мен журналистлик билан шуғулланган юристман. Шунчаки, бу давлатда қонун ишлашини хоҳлагандим холос. Ғурурим эса отамдан мерос. У ҳаммасидан устун. Уни топташга ҳаққингиз йўқ. Лекин бир нарсани тушунинг. Бу жангда ҳеч ким ютмади. Айниқса сиз", дейди Зафарбек Солижонов.

Истеъфога чиққан журналист Баҳодир Аҳмедов ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан тўғридан-тўғри ҳақорат ва таҳдид эшитган уч журналистнинг биридир.

Kun,uz нинг ёзишича, шаҳар ҳокими Олмазор тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан боғлиқ воқеанинг эртасига Kun.uz мухбирлари Раҳматилла Исроилов, Шерзод Эгамбердиев ва Баҳодир Аҳмедовларга таҳдид қилган.

Журналист Аҳмедов ўз мурожаатида ҳоким давлатнинг имижига путур етказгани ҳақида айтган.

"Жаҳонгир ака сизга айтаман, ўшанда ҳам қарши борганман - мен итнинг боласимасман, последный твар хам эмасман. Сиз ютганингизни эмас, давлат имижига путур етказганингизни ўйланг" деган Баҳодир Аҳмедов.

Аҳмедов Тошкент шаҳар ҳокими билан муросага боришга мажбур бўлган kun.uz ни айбламасликни сўраган.

"Сизлардан илтимос - журналистларни ҳуқуқлари ҳимояланмаган, кучсиз матбуот даврида Kun.uz ни айбламанг!", дейди Баҳодир Аҳмедов.

Зафарбек Солижонов Telegram каналида ўзи ишлаб келган кун.уз ўқувчиларидан узр сўради.

"Биламан биздан жуда хафасиз. Бунинг учун сизлардан узр сўрайман. Кечаги масалада Kun.uz таъсисчиларига осон тутмаслигингизни ҳам илтимос қилардим. Улар мен кўрган инсонлар ичида энг яхшилари. Мен эса бу ердан кетишга қарор қилдим", дейди у.

17 ноябр куни кун.уз таҳририяти Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашиб Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга қилган таҳдиди ва ҳақоратлари борасида муҳокама қилган.

Сайт таҳририяти ҳокимнинг ушбу вазият юзасидан билдирган мулоҳазаларини қониқарли деб топган.

"Шуни расман маълум қилмоқчимизки, мазкур мулоқот якунига кўра сайт жамоаси ва пойтахт ҳокимлиги раҳбарияти ўртасидаги барча тушунмовчиликлар барҳам топди. Томонлар бир-бирини тушуниб, ўзаро муросага келди", дейилади кун.уз баёнотида.

16 ноябр,шанба куни ижтимоий тармоқларда тарқалган аудио файлда Тошкент шаҳар ҳокими экани айтилаётган овоз журналистларга таҳдид қилгани эшитилади.

"Ўзи улар ким? Улар учига чиққан махлуқлар! Онанинг боласими булар ё итнинг боласими?! Принцип йўқ, ифлос, қашшоқ. Мен шундай қилишим мумкинки, сизлардан маҳаллада бош кўтариб юролмайсизлар. Бу қўлимдан келади", дея ярим русча ва ярим ўзбекча гапирган ҳоким.

Шунингдек, ҳоким шундай қилишим мумкинки, ота-онанг бош кўтариб юролмай қолади, шундай қилишим мумкинки, ҳаттоки қўшниларинг кўришганда уялиб қолиши мумкин. Мен буни қилишим мумкин. Нима, менга сизларни гей деб эълон қилиш қийинми?, дея таҳдид қилади у.

"Икки-уч кун биттанг бесабаб уйдан чиқиб кетларинг, йўқолиб қолларинг… Уч кун! Бесабаб биттанг уйдан чиқиб кетларинг! Сизлар буни истайсизларми? Уч кун йўқ бўлиб қолса, ҳамма жимжит! Ў-ў-ў, сан тирикмисан, ҳеч ким хабар олмайди, айтиб қўяй, сани! У ер - бу ерда ёзишади, бир ҳафтадан кейин унутишади. Бўлди! Қаердадир чўкиб ўляпти-да чўмилаётганда дейишади. И всё. Ҳаёт шунақа!", деган Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими қилган таҳдидлари учун ошкора равишда узр сўрамаган.

Бош прокуратура "аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда", дейилган.

Report Page