Коммунал тўловларни аҳоли даромадига қараб табақалаштириш орқали тизимдаги қарздорликни камайтириш лозим - Алишер Қодиров

Коммунал тўловларни аҳоли даромадига қараб табақалаштириш орқали тизимдаги қарздорликни камайтириш лозим - Алишер Қодиров


@kunuzsirdaryo

Коммунал тўловларни аҳоли даромадига қараб табақалаштириш орқали тизимдаги қарздорликни камайтириш лозим, деб ҳисоблайди «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров.

Аҳолининг коммунал хизматлардан қарздорлиги кескин ортиб бораётгани бизни ташвишга солмоқда. Биргина газдан қарздорлик ўтган вақт давомида 6,5 трлн. сўмни ташкил қилган. Унинг айтишича, бу ҳали умумий қарздорликнинг бир қисми, яъни одамларда жами 11 трлн.га яқин қарздорлик шаклланяпти.

«Биз биламиз, тармоқларни таъмирлаш бугунги куннинг долзарб масаласи. Шунинг учун ҳам сайловлар пайтида аҳолининг даромадига қараб тўловларни табақалаштиришни таклиф қилган эдик. Биздаги маълумотларга кўра, ҳозир иш билан банд аҳолининг 70 фоизи 2 миллиондан кам иш ҳақи оляпти.

Биз сайлов жараёнларида ҳам аҳолининг даромадига қараб коммунал тўловларни табақалаштириш масаласини кўтарган эдик. Фақат шу орқали аҳоли қарздорлиги кўпайиб кетишининг олдини олиш мумкин.

Бугунги кунда ойлик даромади 1 млн. сўм бўлган оилага қандай қилиб газ ва светдан 10 млн. сўмлик қарздорликни юклаб қўйиш ва унинг олдига МИБни юбориш мумкин? Бу масаланинг ечими эмас», – деган Алишер Қодировнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.


Сирдарё Kun.uz


Report Page