2020 йилда 23 минг тоннадан ортиқ банан импорт қилинди

2020 йилда 23 минг тоннадан ортиқ банан импорт қилинди



@kunuzsirdaryo

2020 йилнинг дастлабки 9 ойида хориждан қиймати 15,3 млн долларга тенг 23,1 минг тонна банан импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 1,6 минг тоннага ёки 3,5 млн долларга кам. 

Банан асосан Эквадор давлатидан (14,8 млн доллар) олиб кирилган.

Ўзбекистонга банан экспорт қилган давлатлар:

– Эквадор – 14,8 млн;

– Россия Федерацияси – 109,7 минг;

– Қозоғистон – 103,1 минг;

– Қирғизистон – 96,5 минг;

– Хитой – 91,4 минг;

– Мексика – 45,2 минг доллар.

Банан импорти асосан Тошкент шаҳри (11,1 минг т.), Фарғона (6 минг т.) ва Тошкент (3,1 минг т.) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.


Сирдарё Kun.uz

Report Page