ТерДУ: Кун тадбирлари

ТерДУ: Кун тадбирлари

🎓 👉@TERDU340

ТерДУ: “ОАК раҳбарияти билан учрашув”

Термиз давлат университетида ёш тадқиқотчилар, доктарантлар ва профессор-ўқитувчилар учун ОАК ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Ўз навбатида, иштирокчилар ҳам меҳмонлардан ўзларини қизиқтирган саволлларга батафсил жавоблар олди.  

Унда ОАК марказ директори Зокирхўжа Тожихўжаев ва марказ бош инспектори Адҳам Хўжақуловлар Олий Аттестация Комиссияси томонидан тадқиқотчилар учун яратилаётган енгилликлар, ҳимоя жараёнлари билан боғлиқ ўзгариш ва янгиликлар хусусида йиғилганларга маълумотлар беришди.

Мазкур учрашув илмий изланиш олиб бораётган профессор-ўқитувчиларда юзага келган қатор саволларга амалий жавоб бўлди.  

Таълим сифатини яхшилашга қаратилган ҳамкорлик тадбири

        Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълим вазирлиги, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази, вилоят хокимлиги ва Термиз давлат университети ҳамкорлигида семинар тренинг ташкил этилди.

“Халқаро баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этиш-таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусидаги мазкур тадбирда таълим сифатини яхшилаш, халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш, PISA тадқиқотларини жорий этишда сифатни таъминлаш каби мавзуларда тренинг машғулотлари бўлиб ўтди.

Мавзуга оид тақдимотлар, музокарали бахслар ва савол-жавоблардан сўнг якунда таълим сифатини яхшилашга доир келгусидаги ҳамкорлик вазифалари белгилаб олинди.  

“Икки авлод учрашуви”

 “Устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ Термиз давлат университетида узоқ йиллик иш фаолиятига эга, малакали устоз профессор-ўқитувчилар билан давра сухбатлари, учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Мактабгача таълим йўналиши 3-курс талабалари билан доцент Абдусалим Кенжабоев билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда устознинг ибратли ҳаёт йўли, педагогик ва илмий фаолияти ҳақида сўз борди.

Тақдимотлар намойишидан сўнг А.Кенжабоев ёшларга университетнинг кечаси ва бугуни ҳақида сўзлаб берди.   

Report Page