Сирдарё: 2020 йилда ота-оналар қайси исмларни кўпроқ танлади?

Сирдарё: 2020 йилда ота-оналар қайси исмларни кўпроқ танлади?

@kunuzsirdaryo

Сирдарё вилоятида ўтган 2020 йилда энг кўп қўйилган исмлар таҳлил қилинди. Бу ҳақда ДХА вилоят бошқармаси маълум қилди.

Ота-оналар томонидан ўғил болаларга 742 ҳолатда Муҳаммад, 334 ҳолатда Абдуллоҳ, 283 ҳолатда Имрон, 248 ҳолатда Мустафо, 216 ҳолатда Иброҳим исмлари қўйилган.

Қизалоқларга 707 маротаба Солиҳа, 338 маротаба Имона, 159 маротаба Мубина, 158 маротаба Дунё, 156 маротаба Ясмина исмлари танланганлиги маълум бўлди.

Сирдарё Kun.uz

Report Page