Коза Ностра

Коза Ностра


Саксонингчи йиллар бошида Коза Ностранинг аъзолари ўртасида гиёҳванд моддалар ўртасида зиддиятлар юзага келади. Улар ҳақиқий қирғинни бошлайди. Коза Нострага аъзо бўлаётгандаги муқаддас қасам унутилади, кўп йиллик обўга путур етади. Ўша жанжаллар вақтида Бразилиядан Томмазо Бушетта исмли клан аъзоси паноҳ топади. Бахтга қарши унинг Лотин Америкасидаги сафари ҳам узоқга чўзилмайди. Уни қўлга олишиб Италияга депорт қилишади. Италияда уни кўп йиллик қамоқ жазоси кутиб турибди. Агар ҳукуматни таклифига кўниб Коза Нострани аъзоларини қўлга олишда ёрдам берса, у янгитдан хаёт қуриши мумкин.

Кўп ўтмай Томаззо Бушетта собиқ оила аъзоларини ушлаб беришга рози бўлади. 300 дан ортиқ ҳибсга олишлар рўй беради. Дунё тарихидаги энг катта мафия гуруҳларининг уюшмаси Коза Ностра барбод бўлади.

Филм айнан шу бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Филмни кўриш давомида энг катта мафия оилалари ҳақида тасаввур ҳосил қиласиз. Аслида ҳаммаси қандай бўлганлиги, “Коза Ностра кодекси” қанақа эканлиги, Италиянинг қайси шаҳри мафиялар потахти эканлиги ва бир қанча қизиқарли маълумотларга эга бўласиз. Қисқа қилиб айтганда мафияларга қизиқадиганлар учун тайёр энциклопедия.

Report Page