коррупция

коррупция


​​Милиционер 500 доллар порани, прокурор 2500 доллар порани олмади❗️


Шаҳрисабз туман прокуратураси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлимида текширув ўтказиб, жиноят иши қўзғатмаса бўлмайдиган қонунбузарликни аниқлаган. Туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Жўраев эса жиноят иши қўзғатмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Шаҳрисабз туман прокурори ёрдамчиси С.Ғайбуллаевга 2500 доллар пора таклиф қилган. Ва 12 октябрь куни шу порани бераётган вақтида қўлга олинган.


Наманган шаҳрида бир фуқаро талончиликда айбланган, унга нисбатан шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Шунда терговчига гумонланувчининг укаси чиқиб, жиноят ишининг акасига нисбатан бўлган қисмини ёпиб бериш учун 500 минг сўм пора таклиф қилган. Акасини ўзича қутқаришга уринган ука порани терговчига топшираётганида милиция ва прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.


12 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ҳам шунга ўхшаш воқеа юз берган. Вилоятнинг Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро ноқонуний иш қилган. Бу қилмиш бўйича милиция томонидан иш очилган. Фуқаро шу ишни ижобий ҳал этиб беришни сўраб, ховослик милиционерлардан бирига 500 доллар пора таклиф қилган. Кўп ўтмай, ваъда қилинган пулни милиционерга унинг хизмат хонасида узатаётган вақтда ушланган.


Ҳурматли ҳамюртлар! Милиционерларимиз, прокурорларимиз, солиқчиларимиз, божхоначиларимиз ва бошқа органларимиз ходимлари майда-чуйда пораларнинг юзига ҳам қарашмаяпти, ҳатто 10 минг доллар пора таклиф қилган фуқароларни ҳам тутиб бериш ҳолатлари бўлди (энди бирорта 100 минг доллар пора таклиф қилингани ҳам тутиб берилгани ҳақида хабар чиқсами!). Шундай экан, ишкалингизни пора билан тўғрилашга ҳаракат қилиб, янада каттароқ ишкал ичида қолманг. Мабодо сиздан пора сўрашса, ўша пора сўраган касни тутиб беринг!



Report Page