#Коррупция

#Коррупция


Пора олаётганда қўлга тушган шахс ИИВ ходимига ҳам пора беришга уринди



Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги Тиббий бирлашма бўлими бошлиғи Қ.Х ўз ходимидан пора олиш ва ИИБ ходимига пора бериш жиноятларини содир қилгани учун қўлга олинган. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шу йилнинг июлида Қ.Х ўз хизмат мавқесидан фойдаланган ҳолда, қўл остидаги ходими, ҳамшира Ш.Б.дан 50 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда ушланган эди. Шундан сўнг, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 214-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши очилган. 

Бироқ, у ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи А.Рўзимовга мурожаат қилиб, агар жиноят ишини ўзининг фойдасига ҳал қилиб берса, унга таклиф қилинган 50 АҚШ долларини 10 баробари миқдорида пул беришини билдиради. Шундан сўнг, пора беришга уринган порахўр шу куни таклиф қилган пулининг 400 АҚШ долларлик қисмини бўлинма бошлиғига бераётганида жиноят устида қўлга олинади. 

Мазкур ҳолат юзасидан, шу куннинг ўзида унга нисбатан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Report Page