#Koronavirus  

#Koronavirus  

#covid_19   

#shifokorlar   

#olov_kiyim                                    

#korona_hikoyalari

#toshkent   

                                        

    “Олов кийимдаги” фидоийлар


Atabekova Kamola

#Koronavirus  

#covid_19   

#shifokorlar   

#olov_kiyim                                     

 #korona_hikoyalari

#toshkent   

                                        

    “Олов кийимдаги” фидоийлар


Ёз, чилла, жазирама иссиқ, қуёш тикка келиб хаво худди бўғяпкандек эди. Шифохона хонасида ўзимни қўярга жой топа олмаяпкан эдим. Хонадаги жойим, айнан касаллар келиб тўхтайдиган ойнага қараган эди. Сахарми, ярим кечаси фарқи йўқ касаллар “Тез ердам” машинасида олиб келинарди. 


Ўша куни, “Тез ёрдамда, навбатдаги касал олиб келинди. Бир пайт машинадан толиққан шифокор тушди. Қадамлари секинлашиб ўзини зўрға бошқарар эди. Бир пайт енгларини кўтарди, формаси орасидан, хар бир қўлидан чамаси бир косадан сув тер, ерга “чалп” этиб тушди. Бехол шифокор кийимларини тўғирлаб, тез ердам машинасини дезинфекция қилдириб, яна касал олиб келишга йўл олди. Шу пайт тиббиет ходимларига жуда рахмим келди, хўрлигим келди.


Короновирис касаллиги туфайли шифохонада даъволанар эканман, уларнинг кўп кузатар эдим. Улар доим хизматга шай ва хушмомила эди. Мени кўпроқ, уларнинг махсус кийими эътиборимни тортар эди. Хаво ўтказмайдиган кийим, респиратор маска, уч қават қўлқоп, пластмассалик кўзойнак, камига тиззасичага резиналик боти (этик) хамда юз атрофлари, билаклари йўғон скотч билан мустахкамланган эди. Чамамда, уларнинг махсус формаси худди “олов” каби эди. Тиббиет ходимлари, ёз чилласида "олов" кийимида ичидан ёнса хам, ишларини индамай бажарди.


Хамширалар осма уколлар қилиб тугагунча юраклари уриб, ерга ўтириб қолишарди. Кичик тиббиет ходимлар, “олов” кийимларда халлослаб хоналарни тозалашар эди. Шифокорлар тун-у-кун касаллар билан овора.... 


Халқ орасида шифокорлардан норози бўлиб, шикоят қилишдан олдин хеч бўлмаса бир кун”олов” кийимда иш қилиб кўринг!


Атабекова Камола


@PsixologKamola

Report Page