Коронавирус!

Коронавирус!

🌐OLTIARIQ_TV

Хитойни судга бераётганлар сони ошмоқда

Коронавирус! Хитойни судга бераётганлар сони ошмоқда

Италиянинг Кортина-Д’Ампеццо курорт шаҳрида жойлашган меҳмонхона Хитой соғлиқни сақлаш вазирлиги устидан судга арз қилди. Бу ҳақда "azon.uz" ёзмоқда.

Меҳмонхона маъмурияти Хитой вазирлигини 2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида коронавирус тарқалгани ҳақида Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига ўз вақтида хабар бермаганликда айбламоқда. Шунингдек, Беллуно шаҳри судига киритилган аризада Хитой ўз аэропортларидан амалга оширилган халқаро рейслар олдидан керакли текширвларни ўтказмагани ва бунинг оқибатида Италия туризми жуда катта зарар кўргани таъкидланган. 

Tgcom24 телеканалига интервью берган меҳмонхона адвокати Марко Виньола бошқа меҳмонхоналарни ҳам Хитойни судга беришга чақирди. Унинг айтишича, айни қишки мавсум қизиган пайтда меҳмонхонани ёпишга ва ходимларни бўшатишга тўғри келди. 

Аввалроқ Американинг Миссури штати ҳам Хитойни пандемияда айблаб судга берган эди. Штат бош прокурорининг фикрига кўра, Хитой коронавируснинг хавфи ҳақида дунёга ёлғон маълумот тарқатган.

Report Page