KORONAVIRUS

KORONAVIRUS

UYINGIZDA QOLING

ФАРҒОНА – “Жаноб Ғаниев, Марғилондан коронавирус чиққан бўлса, халққа расман маълум қилинг!”


МАРҒИЛОН. “19 апрель куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳри ИИБ ходимлари шаҳар бўйлаб рейд ўтказиб, пиёда ҳамда велосипедда кўчага чиққанларни автобусларда йиғиб, “Атласчи” ўйингоҳига қамади. Зарурат юзасидан чиққанларга ҳам, кексаларга ҳам қарашмади. Ҳақини талаб қилиб, қонунсизликни видео ёки фотога олганлар эса 15 суткага олиб кетилди. 

17 апрель куни Марғилоннинг Баҳрин МФЙда 4 нафар фуқарода коронавирус касали чиққани ҳақида хабар тарқалди. Бу борада расмий изоҳ ёки маълумот берилмади. 

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев яқинда Марғилон шаҳри ҳокимига кўчаларда одам кўп юрганини айтиб эътироз билдирган экан. Агар Марғилонда чиндан ҳам коронавирус ҳолати аниқланган бўлса, нега ҳокимлик бу бўйича расмий баёнот бермади? Ахир, ҳукумат комиссияси қарори билан фақат Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларидагина машина ҳамда велосипедларда юриш тақиқланган-ку!  

Марғилонда коранавирусга чалиниш аниқланган бўлса, вилоят ҳокими Ш.Ғаниев махсус фармойиш билан карантин сифатида Марғилон шаҳрини ёпиши ва бу ҳақда фуқароларга ОАВ орқали маълумот бериши лозим эмасми? ”



Report Page